Ҳодисалар

Москвадаги ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишПоследствия пожара в хостеле на юго-востоке Москвы
Последствия пожара в хостеле на юго-востоке Москвы   - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Москвадаги меҳнат мигрантлари яшаган хостелда содир бўлган ёнғин оқибатида икки нафар ўзбекистонлик вафот этди.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Москвадаги ёнғинда икки нафар ўзбекистонлик вафот этди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этганларнинг 2 нафари (С.Н., 2003 йилда туғилган ва А.А., 1986 йилда туғилган) Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланади.
Маълум бўлишича, 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси Алма-Атинская кўчасидаги 7-корпус, 2-уйда жойлашган хостелда содир бўлган ёнғин оқибатида 8 нафар фуқаро вафот этди ва 4 нафар фуқаро жароҳат олди.
Ҳодиса юзасидан Братеево тумани тергов қўмитаси томонидан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳумларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0