Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия “Искандерлари” Харков вилоятида 30 дан ортиқ “Кракен” нацистини йўқ қилди

© Пресс-служба Минобороны РФ / Фотобанкка ўтишБоевая работа расчетов ОТРК "Искандер" ВС РФ в ходе спецоперации
Боевая работа расчетов ОТРК Искандер ВС РФ в ходе спецоперации  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
"Искандерлар" Харков вилоятида "Кракен" миллий тузилмасининг 30 дан ортиқ аъзоларини йўқ қилди.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Россия ҳарбийлари Харков вилоятидаги украин миллатчилари вақтинча жойлаштириладиган пунктга ракета ҳужуми уюштирди ва ДХР ҳудудида Украина Қуролли кучларининг ҳарбий эшелонини тор-мор этди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
Шундай қилиб, Богодухов шаҳри (Харков вилояти) яқинида юқори аниқликдаги "Искандер" ракеталарининг зарбаси маҳаллий гўштни қайта ишлаш заводи ангарларида яширинган "Кракен" миллатчи тузилмасидан 30 дан ортиқ жангариларни, шунингдек, 10 та ҳарбий техникани яксон қилди.
Россия ҳарбийлари Харков вилоятидаги украин миллатчилари вақтинча жойлаштириладиган пунктга ракета ҳужуми уюштирди ва ДХР ҳудудида Украина Қуролли кучларининг ҳарбий эшелонини тор-мор этди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
Шу билан бирга, батареяга қарши жанг пайтида артиллериячилар Запороже вилоятида иккита АҚШ М777 гаубицасини ва ДХРда “Ураган” РСЗО батареясини йўқ қилди. Бундан ташқари, “Град” РСЗОнинг олтита взводини, “Гвоздика” артиллерия қурилмаларининг иккита батареясини ва Д-20 ва Д-30 қуролларининг еттита артиллерия взводларини бостиришди.
Қирувчи авиация, ўз навбатида, Кривой Рог вилоятида Украинанинг МиГ-29 самолётини уриб туширди, ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари ДХР, Харков ва Херсон вилоятларида 13 та дрон, 6 та РСЗО снарядлари ва иккита “Точка-У” баллистик ракеталарини тўхтатиб қолди.
Янгиликлар лентаси
0