ШҲТнинг Самарқанд саммити учун 28 та ҳужжат келишиб олинди

© Sputnik / Болат ШайхиновФлаг Шанхайской организации сотрудничества и флаги стран участниц ШОС
Флаг Шанхайской организации сотрудничества и флаги стран участниц ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.07.2022
Oбуна бўлиш
ШҲТнинг Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитида кўриб чиқиладиган ҳужжатлар тўпламини келишиш жараёни якунланди.
ТОШКЕНТ, 30 июл — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)нинг Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитида кўриб чиқиладиган ҳужжатлар тўпламини келишиш жараёни якунланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизматига асосан РИА Новости хабар берди.
Шавкат Мирзиёев ШҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси иштирокчилари билан учрашув ўтказди.

"Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида 70 дан ортиқ йирик тадбирлар муваффақиятли ўтказилаётганини мамнуният билан қайд этди. Самарқанд саммити якунлари бўйича қабул қилиниши кўзда тутилган 28 та ҳужжатни келишув жараёни якунланди”, - дейилган хабарда.

Ҳужжатлар минтақа ичида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, саноат соҳасида ҳамкорлик ва транспорт соҳасида ўзаро боғлиқлик бўйича концепция ва дастурларни ўз ичига олади.
“Яшил иқтисодиёт, инновациялар, рақамли технологиялар, логистика, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва бошқа соҳаларда ҳам қўшма лойиҳа ва тадбирлар ишлаб чиқилмоқда”, — дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2021-2022 йилларда Ўзбекистон ШҲТга раислик қилмоқда. Ташкилотнинг навбатдаги саммити 15-16 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Айни пайтда 2001 йилда ташкил этилган ШҲТга Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон киради. Айни дамда Эрон ташкилотга тўлақонли аъзо бўлишга тайёрланмоқда. Аввалроқ Беларус ташкилотга аъзо бўлиш учун ариза берганди. Афғонистон ва Мўғулистон - кузатувчи-давлатлар ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0