Дунёда

Афғонистон чегарасида Эрон ҳарбийлари ва толиблар ўртасида тўқнашув рўй берди

© Sputnik / StringerТалибы* 203-го армейского корпуса «Мансури» в афганской провинции Хост
Талибы* 203-го армейского корпуса «Мансури» в афганской провинции Хост - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Эрон чегарачилари ва “Толибон”* кучлари ўртасида қуролли тўқнашувга нима сабаб бўлгани маълум қилинмаган.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Афғонистон билан чегарада Эрон чегарачилари ва “Толибон”* кучлари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда Эроннинг Систан ва Белужистан вилоятининг Хирманд тумани раҳбари Мейсам Боронзода маълум қилди.
“Ҳозиргина Хирманд тумани чегарасида эронлик чегарачилар ва толиблар ўртасида тўқнашув содир бўлди. Чегарачилар ва “Толибон”* ҳаракати ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда”, - деди Боронзода. Унинг сўзларидан IRNA агентлиги иқтибос келтирган.
У эҳтимолий қурбонлар ҳақидаги маълумот айни дамда ўрганилаётганини қўшимча қилган. Воқеага нима сабаб бўлгани очиқланмаган.
* ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида
Янгиликлар лентаси
0