Жамият

Ижодий имтиҳонлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда назорат қилинади

© Пресс-служба МИСиСВступительные экзамены в филиале МИСиС в Узбекистане
Вступительные экзамены в филиале МИСиС в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
1–10 август кунлари 46 та ОТМда алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда имтиҳонларни назорат қилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.
1–10 август кунлари 46 та ОТМда алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтади.
2021/2022-ўқув йили бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун ижодий имтиҳонларни янада шаффоф, очиқ ва адолатли ўтказиш мақсадида жараёнларни imtihon.edu.uz платформаси орқали жонли кузатиш имконияти яратилди.
Шунингдек, илк бор имтиҳон бўладиган бино ва майдонларда ўрганишлар олиб бориш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида қўшма баёнот имзоланди.
Вазирлик ва агентлик масъул ходимлари томонидан жараёнларнинг очиқ ва шаффоф ташкил этилиши, жонли эфирга узатилиши тўлиқ назорат қилинади.
Янгиликлар лентаси
0