“Осиё болалари-2022”: ўзбекистонлик юнон-рум курашчилар 5 та медалга эга чиқишди

© Фото: Ўзбекистон Спортни ривожлантириш вазирлигиЎзбекистонлик юнон-рум курашчилар
Ўзбекистонлик юнон-рум курашчилар  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик курашчилар Владивостокдаги халқаро ўйинларда 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалга сазовор бўлишди.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Россиянинг Владивосток шаҳрида ўтаётган VII “Осиё болалари” спорт ўйинлари доирасида ўзбекистонлик юнон-рум курашчилар ўз иштирокларини якунлашди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳусниддин Абдукаримов Ўзбекистон жамоасига “олтин” келтирди. Сарвар Жумаев Сейман Асланов ва Нурмуҳаммад Розиқовлар кумуш медалга сазовор бўлишди. Шоҳжаҳон Шавкатов эса “бронза” билан кифояланди.
Эртага ўзбекистонлик курашчи қизлар беллашувларга киришишади.
Шу тариқа “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинларида ҳозирча Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 18 та медаль, яъни 5 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронза бор.

Мавзуга оид:

“Осиё болалари”: ўзбекистонлик спортчи илк кумуш медални қўлга киритди
“Осиё болалари-2022”: спортчилар қандай кутиб олинди - фото
Янгиликлар лентаси
0