Спорт

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоасининг ЖЧдаги рақиблари маълум бўлди

© Фото: Спортни ривожлантириш вазирлигиЎзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси
Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси беш карра жаҳон чемпиони саналади.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Футбол бўйича ногирон-ампутантлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати-2022 га қуръа ташланди, деб хабар қилмоқда Спортни ривожлантириш вазирлиги.
Унга кўра Ўзбекистон "Е" гуруҳидан ўрин олди. Жамоа Польша, Испания ҳамда Танзанияга қарши баҳс олиб боради.
Ўзбекистонлик спортчилар жаҳон чемпионати олдидан Жиззах вилояти, Зомин туманида навбатдаги йиғин машғулотларини ўтказади.
Ногирон-ампутантлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 30 сентябрдан 9 октябргача Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси беш карра жаҳон чемпиони саналади. Жумладан, 1990 (АҚШ), 1991 (Ўзбекистон), 2007 (Туркия), 2010 (Аргентина) ҳамда 2012 (Россия) йилги жаҳон чемпионатларида олтин медалларни қўлга киритган.
Ўзбек футболини машҳур қилган оёқсиз футболчилар муаммолари - Кариев билан сўнгги интервью
Янгиликлар лентаси
0