Соғлиқни сақлаш соҳасида қайси тизимлар рақамлаштирилди

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишВрач-отоларинголог просматривает запись осмотра уха пациента
Врач-отоларинголог просматривает запись осмотра уха пациента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2022
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш соҳасида қатор электрон тизимлардан фойдаланилмоқда.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Ўзбекистонда "Электрон тиббиёт" тизими орқали қатор тизимлар рақамлаштирилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хабар қилди.
Таъкидланишича, соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида жорий йилнинг ўтган 6 ойида болалар аудиоскрининги ва иммунизацияси тизими рақамлаштирилди. Туғилиш-ўлим ахборот тизими такомиллаштирилди. Шунингдек, ҳомиладорликни рўйхатга олиш тизими рақамлаштирилди, тиббиёт ахборот тизимларининг "IT-Med" мобил иловаси ишга туширилди.
Айни пайтда соғлиқни сақлаш соҳасида қуйидаги электрон тизимлардан фойдаланилмоқда:
- "Телемедицина" тизими;
- "МИС" ахборот тизими;
- "SMS-хабарнома" тизими;
- "Муассасалар паспорти" тизими;
- "Ягона тез тиббий ёрдам" тизими;
- "Лаборатория" тизими;
- Юрак-қон томир касалликлари электрон реестри;
- "Кадрларни қайд қилиш" ахборот тизими (HRМ);
- "Вакцина логистикасини бошқариш" электрон тизими;
- "Ордер" ахборот тизими;
- "Эмлаш" тизими;
- "Хатлов" тизими.
Янгиликлар лентаси
0