Тошкент вилоятида 3 балли зилзила қайд этилди

© AFP 2023 / FREDERICK FLORINСейсмография, архивное фото
Сейсмография, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2022
Oбуна бўлиш
Олмалиқ шаҳри аҳолиси 2–3 балли зилзилани сезишди.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 31 июл куни 2–3 балли зилзила қайд этилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, зилзила маҳаллий вақт билан 04:42 да рўй берган.
Эпицентр: Тошкент вилояти Оҳангарон тумани. Зилзила координаталари: 40,89 градус шимолий кенглик; 69,65 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 55 км жануби-шарқда жойлашган.
Янгиликлар лентаси
0