Ўзгидромет ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Рамиз БахтияровДеревья - лучшая защита от жары
Деревья - лучшая защита от жары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Oбуна бўлиш
Ҳафта ўртасидан Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ бўлади
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Эртага Самарқанд, Жиззах вилоятлари ва республиканинг тоғ олди ҳамда тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, 1-2 август кунлари жанубда ҳамда чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
Ҳафта ўртасидан Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ бўлади, фақат республиканинг тоғолди ҳамда тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати бироз кўтарилади ва кечалари 20-25 даража, кундуз кунлари 34-39 даража атрофида бўлади. 1 августда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошкин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятининг баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Ҳаво ҳарорати куннинг иккинчи ярмида 34-37 даражагача кўтарилади.
Янгиликлар лентаси
0