Жамият

Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +37 даража бўлади

© Sputnik / Константин Михальчевский / Фотобанкка ўтишПогода дождь
Погода дождь - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Узгидромет прогнозига кўра, Тошкент, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +32-37 даража бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати +34-36 даража бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +20-25 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0