Дунёда

Ғалла ортилган илк кема Одессадан жўнаб кетди - видео

© AP Photo / David GoldmanСухогруз Navi-Star с зерном в порту Одессы. Архивное фото
Сухогруз Navi-Star с зерном в порту Одессы. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Таъкидланишича, биринчи кема Одесса портидан соат 8:30 да жўнаб кетган.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ғалла ортилган биринчи кема бугун, 1 август куни Москва вақти билан соат 8:30 да Украина портидан жўнаб кетди. Бу ҳақда РИА Новости Туркия Мудофаа вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
“Биринчи кема Одесса портидан соат 8:30 да жўнаб кетди”, - дейилади хабарда.
Туркия президентининг расмий вакили Иброҳим Калин аввалроқ Украинадан ғалла ташиш 1 августдан бошланиши мумкинлигини айтган эди.
Вазиятдан хабардор манбанинг РИА Новости агентлигига айтишича, Истанбулдаги мувофиқлаштириш маркази вакиллари йўлдошлар ёрдамида кеманинг ғалла билан ўтишини кузатиб боради.
Украина ғалласи бўлмаса халқаро очлик: ҳақиқат ёки пропагандами?
22 июл куни Истанбулда Россия маҳсулотларини экспортга етказиб беришдаги чекловларни бекор қилиш ва Украина ғалласини экспорт қилишда Россия томонидан ёрдам кўрсатиш бўйича кўп томонлама битимлар имзоланди. Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари томонидан имзоланган келишув Украина ғалласи, озиқ-овқат ва ўғитларини Қора денгиз орқали учта портдан, жумладан Одессадан экспорт қилишни назарда тутади.
Янгиликлар лентаси
0