Июль ойида йил бошидан бери илк бор дефляция қайд этилди

© Pixabay / Alexas_FotosКорзина в супермаркете
Корзина в супермаркете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Oбуна бўлиш
Истеъмол бозоридаги нархларнинг ўртача даражаси пасайишига мавсумий омиллар сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. 2022 йилнинг июль ойида истеъмол бозоридаги нархларнинг ўртача даражаси 0,1 % га пасайди, яъни дефляция қайд этилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси чоп қилган янги ҳисоботдаги рақамлар дарак бермоқда.
Қайд этилишича, дастлабки етти ойда истеъмол бозорида нархларнинг ўсиш суръати 6,4 % га етди, ўртача ойлик ўсиш суръати эса 0,9 % ни ташкил этди. Йиллик нисбатда (2021 йилнинг июль ойига нисбатан) истеъмол секторида нархларнинг ўсиш суръати 12,3 % ни ташкил этди.
Июль ойида нархлар ва тарифлар ошиши бўйича етакчилик ноозиқовқат маҳсулотларга тегишли бўлиб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 0,9 % га ошди. Хизматлар ой давомида 0,3 % га қимматлашди.
Мавсумийлик озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари динамикасини аниқлашда ҳал қилувчи омил бўлди. Уларнинг нархлари ой давомида 1,0 % га арзонлашди.
Жорий йилнинг январь-июлида нархлар ошиши бўйича етакчиликни озиқ-овқат маҳсулотлари сақлаб қолди. Йил бошидан улар 7,7 % га қимматлашди. Кейинги ўринда ноозиқ-овқат маҳсулотлар жойлашиб, ушбу даврда 6,7 % га қимматлашди. Хизматлар нархларининг ўсиш суръати 3,5 % ни ташкил этди.
Июль ойида йиллик нисбатда бошқаларга қараганда озиқ-овқат маҳсулотлари сезиларли даражада қимматлашиб, ўтган йилнинг июлига нисбатан уларнинг нархлари 16,3 % га ошган. Ноозиқ-овқат маҳсулотлар ва пуллик хизматлар ушбу даврда мос равишда 11,1 % ва 6,9 % га қимматлашган.
Июль ойида мева-сабзавот мевалар ва ёнғоқлар (14,2 %) ҳамда сабзавотлар (1,7 %) кескин арзонлашди. Узун бошоқли гуруч (2,8 %), оқ-қанд (2,6 %), гуруч оқшоғи (2,4 %) ва шакар (2,3 %) қимматлашган.
Нархлар тушиши тухум (-5,0 %), сут (-1,3 %) ҳамда товуқ гўштида (0,2-0,6 %) қайд этилди.
Йиллик нисбатда нархлар ошиши бўйича биринчи ўрин пиёз (3,3 баробар), пасайиш бўйича сабзига (-37,1 %) тегишли бўлди.
Молиявий хизматлардан жорий йилнинг июль ойида электрон тўлов тизимлари орқали пул маблағларини юбориш бўйича хизматлар (14,0 %) бошқаларга қараганда юқори даражада қимматлашди. Банк муассасалари хизматлари ой давомида 4,6 % га қимматлашди, пул ўтказмалари эса аксинча, 0,2 % га арзонлашди.
Янгиликлар лентаси
0