Жамият

Консуллик муассасаларда электрон рақамли имзо олиш йўлга қўйилди

© Flickr / Travis IsaacsРабота в офисе за компьютером
Работа в офисе за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Хорижда бўлиб турган шахслар ЭРИ калити сертификатидан 24 ой фойдаланишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Эндиликда чет давлатда бўлиб турган шахслар Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо калити сертификати олишлари мумкин. Бу ҳақида ҳукуматнинг 413-сонли қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, хорижда бўлиб турган шахслар барча давлат хизматларидан эркин фойдаланиш имконини берувчи ЭРИ калити сертификатини олиш учун Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари консуллик бўлимлари ва консуллик муассасаларига мурожаат этишлари мумкин.
Мурожаат юбориши мумкин бўлган шахслар:
Ўзбекистон фуқаролари;
Чет давлат жисмоний ва юридик шахслари;
Фуқаролиги бўлмаган шахслар.
Консуллик муассасаси ЭРИ калити сертификатини бериш тўғрисидаги сўровномани қабул қилганидан сўнг уни ваколатли органнинг ахборот тизимига идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизими орқали юборади.
Ваколатли орган реал вақт режимида сертификатни расмийлаштиради ёки уни беришни асослантирган ҳолда рад этади.
ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати рўйхатга олинган вақтдан бошлаб 24 ойдан ошмаслиги керак.
Янгиликлар лентаси
0