Россия

НАТО Киевнинг хориждан жангчи ёллашини қўллаб-қувватламоқда – Россия ТИВ

© Sputnik / Максим БлиновВид на высотное здание Министерства иностранных дел РФ со смотровой площадки делового центра Golden Gate.
Вид на высотное здание Министерства иностранных дел РФ со смотровой площадки делового центра Golden Gate. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия ТИВ вакилининг айтишича, НАТОнинг бир қатор давлатлари Киевнинг чет эл фуқароларини ёллаш бўйича ҳаракатларини яширинча қўллаб-қувватламоқда.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. НАТОнинг бир қатор давлатлари Киевнинг Донбассдаги жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун чет эл фуқароларини ёллаш бўйича ҳаракатларини яширинча қўллаб-қувватламоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги янги чақириқ ва таҳдидлар департаменти директори Владимир Тарабрин РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
“Россия Федерацияси Украина шарқида Киев режими томонида ҳарбий амалиётларда қатнашиш учун НАТОга аъзо айрим давлатларнинг яширин кўмагида Украина ҳукуматининг хорижий фуқароларни жалб қилишини диққат билан кузатиб боради”, - деди дипломат.
Шунингдек, у ишга қабул қилиш жараёнида нафақат нодавлат ташкилотлар, балки Украинанинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳам иштирок этаётганини ва бу халқаро шартномаларга, хусусан, Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги 1961 йилдаги Вена конвенциясига зид эканини таъкидлади.
Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенковнинг таъкидлашича, Украинага келган ёлланма аскарларни жангчилар деб ҳисоблаш мумкин эмас. Унинг сўзларига кўра, “уларни кутаётган энг яхши нарса узоқ муддатли қамоқхонадир”.
Июнь ойида ДХР раҳбари Денис Пушилин Донбассда ноқонуний жанг қилаётган хорижликлар сони камайиб бораётгани, улар Украинани тарк этишга уринаётгани ҳақида хабар берган эди.
Янгиликлар лентаси
0