“Осиё болалари-2022”: ўзбекистонлик енгил атлетчи олтин медални қўлга киритди

© Спортни ривожлантириш вазирлиги “Осиё болалари-2022”: ўзбекистонлик енгил атлетчи олтин медални қўлга киритди
“Осиё болалари-2022”: ўзбекистонлик енгил атлетчи олтин медални қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Oбуна бўлиш
Бугун халқаро спорт ўйинларида 4 кун баҳслари ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Россиянинг Владивосток шаҳрида ўтаётган VII “Осиё болалари” спорт ўйинларида ўзбекистонлик енгил атлетикачилар олтин ва бронза медалларига сазовор бўлишди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Айтилишича, ўзбекистонлик спортчилар учун кун сермаҳсул бошланди.
Айни пайтгача ўтган баҳсларда Рустам Абдуллаев 1 та олтин медални қўлга киритди.
Шунингдек, Мафтуна Аҳмедова, Асадбек Ҳалилжонов ва Амир Эшонхўжаев бронза медалларига сазовор бўлишди.
Кўрсатгичлар:
олтин медал:
Рустам Абдуллаев, 200 м: 23:36
бронза медал:
Мафтуна Аҳмедова, 800 м: 2:14.20
Асадбек Ҳалилжонов, 800 м: 2:04.56
Амир Эшонхўжаев, 200 м: 23.92
Маълумот учун, бугун “Осиё болалари” Халқаро спорт ўйинларида 4 кун баҳслари ўтказилмоқда. Ортда қолган 3 кун якунида Ўзбекистон жамоаси ҳисобида 29 та медал мавжуд.
Ҳозирда ўтаётган шиддатли баҳсларда вакиллар баскетбол 3х3 (қизлар), енгил атлетика, аёллар кураши, стол тенниси дастурларида медаллар учун курашга киришишди. Келгуси кунларда иштирок этадиган атлетлар эса машғулотларни давом эттиришмоқда.
Янгиликлар лентаси
0