Сиёсат

Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия Тошкент декларациясини қабул қилади

Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тошкентда уч мамлакатнинг ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул бўлган вазирликлари раҳбарлари йиғилишади.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. 2 август куни Тошкент шаҳрида “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” мулоқотининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, тадбирда уч мамлакатнинг ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул бўлган вазирликлари раҳбарлари иштирок этадилар.
Томонлар Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия ўртасидаги минтақавий ва халқаро сиёсат, савдо, иқтисодиёт, инвестициялар ва транспорт соҳаларидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишади.
Учрашув давомида мазкур йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги таклифлар ишлаб чиқилади.
Хабарда тадбир якунида Тошкент декларациясини қабул қилиш режалаштирилгани қўшимча қилинган.
Ўзбекистон сўнгги йилларда кўплаб мамлакатлар, жумладан, Россия билан кўп қиррали амалий ҳамкорликни жадал ривожлантирмоқда. 2022 йил январь-июнь ойларида Россия билан ташқи савдо айланмаси 4,65 млрд долларни ёки 58 фоизни ташкил этди. Ўзаро товар айирбошлаш 32 фоизга ошган. Қўшма Лойиҳа офисининг фаолияти доирасида қарийб 40 та йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинув йўналишида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0