Ўзбекистонда кураш бўйича халқаро мусобақалар ўтказилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровМеждународный турнир на кубок Президента Республики Узбекистан по курашу в Термезе
Международный турнир на кубок Президента Республики Узбекистан по курашу в Термезе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Oбуна бўлиш
Ҳудудларда спорт курашлари бўйича ҳаваскор ва профессионал спортчилардан иборат бўлган клублар фаолияти йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 2023 йилдан бошлаб спорт курашлари бўйича республиканинг барча ҳудудларида халқаро спорт мусобақалари ўтказилади. Бу ҳақида 1 август куни президент томонидан қабул қилинган қарорда назарда тутилган.
Эндиликда ҳар йили анъанавий тарзда эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида навбатма-навбат халқаро спорт мусобақалари ташкил этилади.
Халқаро спорт мусобақалари:
Президент соврини учун халқаро спорт мусобақалари - ёшлар ўртасида;
“Uzbekistan-Grand Prix” халқаро спорт мусобақалари - ўсмирлар ўртасида;
“New Uzbekistan” халқаро спорт мусобақалари - катталар ўртасида;
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида “Вазир кубоги”, Давлат хавфсизлик хизмати тизимида “Раис кубоги”, Миллий гвардия тизимида “Қўмондон кубоги”, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимида “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси кубоги”, “Вилоят ҳокими кубоги” ва “Тошкент шаҳри ҳокими кубоги” мусобақалари ўтказилади.
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида спорт курашлари бўйича ўқишга қабул қилишнинг амалдаги давлат буюртмаси параметрлари босқичма-босқич ошириб борилади.
Спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида спорт курашларининг камида битта тури бўйича, шунингдек, ихтисослаштирилган спорт мактабларида спорт курашларининг иккита тури бўйича секция ва бўлимлар ташкил этилади.
Шунингдек, туман (шаҳар) ва вилоят миқёсида ҳаваскорлар ўртасида ҳам спорт курашлари бўйича мусобақалар ўтказилади.
Қолаверса, 2022-2023 йилларда ҳар бир туман (шаҳар)да спорт курашлари бўйича ҳаваскор ва профессионал спортчилардан иборат бўлган клублар фаолияти йўлга қўйилади.
Янгиликлар лентаси
0