Ўзбекистонликлар Россиядаги тарихий ва таълим форумларида иштирок этишлари мумкин

© Sputnik / Maksm Bogodvid / Медиабанкка ўтишСтенд Российского экспортного центра на выставке XXV Петербургского международного экономического форума
Стенд Российского экспортного центра на выставке XXV Петербургского международного экономического форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Oбуна бўлиш
Хорижий давлатларнинг ёш вакиллари учун “Янги авлод” дастури доирасида Екатеринбург ва Олтойга саёҳатлар ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. “Янги авлод” дастури доирасида Россияга қисқа муддатли саёҳатларда иштирок этиш учун саралаш тадбирлари бошланди. Бу ҳақида Тошкентдаги "Русский дом" матбуот хизмати хабар берди.
Танловда 25 ёшдан 35 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этиши мумкин. “Янги авлод” дастурида илгари иштирок этган ёшлар бу йилги форумда қатнаша олмайди.
Дастурларда қатнашиш истагидаги ёшлар резюме, "Нима учун айнан *танланган тадбирга* боришим керак" мавзусида мотивацион эссе-хат, шунингдек тавсия хати, агар мавжуд бўлса қўлга киритилган ютуқлар рўйхатини почта орқали юборишлари керак бўлади.
Екатеринбургда 13-18 сентябрь кунлари “Хорижий талабалар учун халқаро ёзги тарих мактаби”нинг навбатдаги тадбири бўлиб ўтади.
Шунингдек, 14-18 сентябрь кунлари Олтой ўлкасининг Барнаул ва Белокуриха шаҳарларида “Олтой-Осиё 2022: Евроосиё таълим майдони” V Халқаро таълим форуми бўлиб ўтади.
Форумда иштирок этиш учун аризаларни 14 августгача топшириш мумкин.
Иштирокчиларнинг парвозлари ва турар жой харажатлари ташкилотчилар томонидан қопланади.
Янгиликлар лентаси
0