Дунёда

Пелосининг Тайванга ташрифи қандай жиддий оқибатларга олиб келади?

© AP Photo / J. Scott ApplewhiteСпикера Палаты представителей США Нэнси Пелоси
Спикера Палаты представителей США Нэнси Пелоси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Айрим хитойлик таҳлилчилар АҚШ Конгресси спикерининг оролга қўниши режалаштирилмаган равишда бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Агар АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайванга ташриф буюрса, Хитой қўшинлари “қўл қовуштириб ўтирмайди”. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлигига асосланиб “Reuters” ёзмоқда.
Таъкидланишича, “Америка ҳукуматининг учинчи расмий вакили”нинг (президент ва вице-президентдан кейин) Тайванга ташрифи “ўта жиддий сиёсий таъсирга олиб келади”.
Кеча, 31 июл куни Пелоси АҚШ конгрессменлари делегацияси таркибида Осиё бўйлаб сафарини бошлади. Сиёсатчи сайтида хабар қилинганидек, улар тўртта давлатга - Сингапур, Малайзия, Жанубий Корея ва Японияга ташриф буюришади. Вашингтон ушбу “иттифоқчилар ва дўстлар” билан “тинчлик ва хавфсизлик, иқтисодий ўсиш ва савдо, COVID-19 пандемияси, иқлим инқирози, инсон ҳуқуқлари ва демократик бошқарув” билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилмоқчи.
Расмий эълонда делегация тўхтайдиган жой сифатида Тайвань кўрсатилмаган. Бироқ Хитойнинг “Global Times” газетаси эксперт, Хитой халқ университети профессори Диао Даминга таяниб, Пелосининг оролга ташрифини инкор этиб бўлмайди, деб ёзади. Бошқа хитойлик таҳлилчилар АҚШ Конгресси спикерининг оролга қўниши режалаштирилмаган равишда бўлиши мумкинлигини тахмин қилди, масалан, самолётга ёқилғи қуйиш баҳонасида.
“Politico” газетаси Европа Иттифоқининг исмини ошкор этмаган юқори мартабали дипломатининг сўзларига таяниб, Пекин ва Вашингтон ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётганидан Европа Иттифоқи хавотирда эканлигини ёзади. Умуман олганда, НАТО бу фактдан ҳозирча хавотирда эмас, бироқ суҳбатдош вазият “ёмонлашиши” мумкинлигини ва “энг ёмон ҳолатда” мумкин бўлган кескинлашув “АҚШ эътиборини Украинадаги вазиятдан чалғитиши” мумкинлигини тан олди.

Мавзуга оид:

Лавров Ғарбнинг Россиядан кейин навбатдаги нишони қайси давлат бўлишини айтди
Си Цзиньпин Байденнинг "кулини кўкка совурди" – AS
ХХР Жанубий Хитой денгизида ҳарбий машқларни бошлади
Янгиликлар лентаси
0