Равшан Эрматов Россия футболи ҳакамлари эксперти бўлиши кутилмоқда – ОАВ

© AFP 2023 / ODD ANDERSENУзбекский футбольный арбитр Равшан Ирматов
Узбекский футбольный арбитр Равшан Ирматов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Oбуна бўлиш
44 ёшли мутахассис фаолияти давомида 11 марта жаҳон чемпионатларига ҳакамлик қилган
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик футбол ҳаками Равшан Эрматов яқин орада Россия футбол иттифоқининг (РФИ) Эксперт-ҳакамлар қўмитасига доимий аъзо бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақида “Спорт-экспресс” нашри хабар берди.
44 ёшли мутахассис фаолияти давомида 11 марта жаҳон чемпионатларига ҳакамлик қилган ва бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
2015 йилда у дунёнинг энг яхши ҳаками деб топилган. 2019 йилда эса расман ҳакамлик фаолиятини якунлаган.
Равшан Эрматов ҳозирда ЎФА биринчи вице-президенти сифатида фаолият кўрсатяпти.
РФИ қошидаги Эксперт-ҳакамлар қўмитаси ўйинлардаги ҳакамлик билан боғлиқ баҳсли ҳолатлар, ўйин натижасига таъсир қиладиган қарорларни кўриб чиқувчи, баҳо берувчи орган ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0