Тошкент - Новосибирск автобус қатнови йўлга қўйилди

© Транспорт вазирлиги матбуот хизмати Тошкентдан Новосибирскга автобус қатнови йўлга қўйилди
Тошкентдан Новосибирскга автобус қатнови йўлга қўйилди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент – Новосибирск йўналишида чипта нархи 803 000 сўм этиб белгиланган.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Бугундан бошлаб Тошкентдан Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрига мунтазам автобус қатновлари қайта тикланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур йўналишда “Yulduz-SX” хусусий корхонаси ўзининг “Yutong” русумли автобусларида қатновларни амалга оширади.
Тошкент – Новосибирск йўналишида қатновлар ҳафтанинг ҳар душанба куни бажарилади. Ушбу йўналишда автобуслар “Тошкент” автовокзалидан соат 14:00 да ҳаракатланишни бошлайди.
Мазкур йўналишда чипта нархи 803 000 сўм этиб белгиланган.
Новосибирск – Тошкент йўналишида қатновлар ҳафтанинг ҳар жума куни амалга оширилади. Автобуслар маҳаллий вақт билан соат 14:00 да Тошкент томон йўлга чиқади.
Тошкент автовокзали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022
Тошкентдан Россиянинг икки шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилмоқда
Янгиликлар лентаси
0