Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Харьковда 2 та HIMARS яксон қилинди – Россия Мудофаа вазирлиги

© Sputnik / Sergei Stepanov / Фотобанкка ўтишАмериканские высокомобильные ракетно-артиллерийские системы оперативно-тактического назначения M142 HIMARS
Американские высокомобильные ракетно-артиллерийские системы оперативно-тактического назначения M142 HIMARS - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Украинага етказиб берилган Американинг HIMARS залп билан ўт очувчи реактив тизимлари йўқ қилинди.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Харьковдаги "Украинские энергетические машини" заводи ҳудудида бўлган иккита Американинг HIMARS залп билан ўт очувчи реактив тизимларини йўқ қилишди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили, генерал-лейтенант Игорь Конашенков маълум қилди.
“Россия Федерацияси Қуролли кучлари Украинадаги махсус ҳарбий операцияни давом эттиришмоқда. Юқори аниқликдаги зарба натидасида Харьков шаҳридаги “Украинские энергетические машини" заводи ҳудудидаги иккита Американинг HIMARS залп билан ўт очувчи реактив тизимлари яксон қилинди. Шунингдек, 53 нафар украиналик миллатчилар ва хорижий ёлланмалар йўқ қилинди”, - деди Конашенков.
Бундан ташқари, Одесса вилоятида “Harpoon” учириш қурилмаси яксон қилинган.
Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги 5 июлдан 20 июлгача юқори аниқликдаги қурол билан Украинадаги 4 та HIMARS қурилмаси йўқ қилинганини хабар қилган эди.
Жорий йил 24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси саккиз йил давомида Киев расмийлари томонидан зўравонлик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган. Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Янгиликлар лентаси
0