Дунёда

Херсонда Днепр дарёси орқали кечиб ўтиш ташкил этилди – видео

© Sputnik / РИА Новости / Фотобанкка ўтишВид на реку Днепр и Херсон.
Вид на реку Днепр и Херсон. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Херсондаги Днепр дарёси устидан ўтган Антоновка кўприги Украина Қуролли кучларининг ҳужуми оқибатида шикастланган.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Россия ҳарбийлари Украина томонидан ўққа тутилиши сабабли ёпилган Антонов кўприги яқинида Днепр орқали кечиб ўтишни ташкил қилишди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Одамлар ва хусусий машиналар пантон паромида дарёнинг нариги томонига олиб ўтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Херсондаги Днепр дарёси устидан ўтган Антоновка кўприги Украина Қуролли кучларининг тунги ҳужуми оқибатида шикастланган эди. Мутахассислар кўприкнинг шикастланган жойларини ўрганишмоқда ва у тез орада қайта тикланади.
Антоновка кўприги Херсондаги ягона автомобиль кўприги. У Днепр дарёсининг ғарбий томонида жойлашган шаҳарни Херсон вилоятининг бошқа қирғоқдаги бир қисми билан боғлайди. Узунлиги 1366 метр.
Махсус операция давомида Россия ҳарбийлари Херсон вилояти ва Запорожье вилоятининг Азов қисмини назорат остига олди. Уларнинг иккисида ҳам ҳарбий-фуқаролик маъмуриятлари ташкил этилди, Россия телеканаллари ва радиостанцияларини эфирга узатиш бошланди, Қрим билан савдо алоқалари тикланмоқда. Вилоятлар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди.
Янгиликлар лентаси
0