Ядро урушида ғолиб бўлиши мумкин эмас – Путин

© Sputnik / Сергей ГунеевПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Oбуна бўлиш
Россия президенти ядро уруши ҳеч қачон бошланмаслиги кераклигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Ядро урушида ғолиб бўлиши мумкин эмас ва у ҳеч қачон бошланмаслиги керак. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома ҳаракатини кўриб чиқишга бағишланган конфереция меҳмонлари ва иштирокчиларига йўллаган табригида маълум қилди.
“Ядро урушида ғолиб бўлмаслиги ва у ҳеч қачон бошланмаслигидан келиб чиқамиз ва дунё ҳамжамиятининг барча аъзолари учун тенг ва бўлинмас хавфсизлик тарафдоримиз”, - дея таъкидлаган Россия раҳбари.
Шунингдек, Путин Россия тегишли қуролларни қисқартириш ва чеклашга оид АҚШ билан икки томонлама келишувлар доирасида ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарганини қайд этган.
Россия Учинчи жаҳон уруши бошланишига йўл қўймайди – Медведев
Янгиликлар лентаси
0