Ёзнинг сўнгги ойида қандай об-ҳаво кузатилади?

© unsplash.com/Zuyet AwarmatikЗакат над Хивой
Закат над Хивой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Oбуна бўлиш
Август ойининг айрим кунларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Бу йил август нисбатан қулай ҳарорат қийматлари билан бошланади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, ойнинг биринчи беш кунлигида кундузги ҳаво ҳарорати 33-38 даража атрофида бўлади. Худди шудай ҳарорат фони ойнинг охиригача устунлик қилади.
Лекин шу билан бирга марказий ҳудудларда ҳарорат қисқа муддатли даврга 40-41 даражагача, жанубда ва чўл зонасида 41-42 даражагача кўтарилиш (1-2 кун) эҳтимоли бор.
Август ойининг айрим кунларида республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
“Одатда ёз мавсумининг энг иссиқ даври — "чилла" август ойининг бошида тугайди. Иқлимий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ўртача август ойи июль ойига нисбатан 1,5-2,5 даражага салқинроқ бўлади”, - дейилади хабарда.
Ўзгидрометга кўра, ҳудуднинг аксарият қисмида август ойи ҳароратининг энг юқори чўққи қийматлари июль ойи максимумларидан паст бўлади.
Шунда, Тошкентда июль ойидаги энг юқори ҳаво ҳарорати 44,6 даража (бундай ҳарорат 1997 йилда қайд этилган), август ойида эса 43,1 даража (1944 йилда)ни ташкил этади. Республиканинг чекка жанубида, Термизда июль ойида энг юқори ҳарорат 48,6 даража (1914 йилда), август ойида эса 46,3 даража (1947 йилда) бўлган.
Лекин марказий ҳудудларда 42-43 даражагача, жанубда 45-46 даражагача бўлган жуда юқори ҳарорат қийматлари ҳар йили ҳам кузатилмайди. Август ойида тез-тез 1-3 кун 39 даражадан 41 даражагача, жанубда 42-43 даражагача бўлган ҳарорат кузатилади.
“Август — Ўзбекистонда энг қуруқ ой деб ҳисобланади. Август ойида ёмғир жуда кам – ҳудуднинг аксарият қисмида ўртача 1 кундан 3 кунгача бироз ёғади. Бироқ, ушбу қуруқ ой давомида айрим жойларда сезиларли жадалликдаги жала ёмғирлар кузатилиши истиснодан ҳоли эмас” – дейилади хабарда.
Шундай қилиб, 2020 йил 26 августда Ўзбекистоннинг марказий ҳудудларида ёғингарчилик миқдори 10-34 мм бўлган кучли жала ёмғирлар ёғиб ўтган. Шу куни Тошкентда ёғингарчилик 17 мм бўлган - бу август ойидаги кеча-кундузлик ёғингарчилик миқдори бўйича абсолют рекорддир.
Янгиликлар лентаси
0