Юридик техникумларга қабул бошланди

© StevebidmeadСМС ўқиётган талабалар
СМС ўқиётган талабалар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Oбуна бўлиш
Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Бугундан бошлаб Ўзбекистондаги юридик техникумларга қабул бошланади. Ҳужжатлар 20 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.
Республикада 14 та юридиктехникум ташкил этилган. Уларда қуйидаги мутахассисликларбўйича кадрлар тайёрланади:
давлат ҳуқуқий фаолият;
юридик хизмат;
суд-ҳуқуқий фаолият.
Юридик техникумларга умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.
Ўқишга кириш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали онлайн қабул қилинади.
Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.
Чет эл фуқаролари юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади. Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади. Ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0