Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Август ойида барча бурж вакилларини нималар кутяпти?

© pixabay.com/vitavalkaЧасы знаки зодиака
Часы знаки зодиака - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Барча бурж вакилларини ёзнинг сўнгги ойида қандай ўзгаришлар, танишувлар ва сюрпризлар кутяпти- батафсил материалимизда.

Қўй

Август давомида ушбу бурж вакиллари яхши кайфиятда бўлишади- ёзнинг сўнгги ойи улар учун янгилик кутиш билан боғлиқ. Ва бежизга эмас- сентябрь ойида Қўй буржи вакилларининг ҳаётида катта бурилиш содир бўлади. Бир томондан янгиликлар уларни ташвишлантиради. Шунинг учун август бошида ҳаммасини қаттиқ назорат қилишга уринишади. Бошқа томондан эса, ушбу бурж вакиллари аллақачон узила бошлаган муносабатларни батамом тўхтатиш пайига тушишади.
Юлдузлар огоҳлантиришмоқда: эски муносабатларни узишга ва кескин ҳаракат қилишга шошилмаслик керак. Озгина тин олиш лозим. Августнинг иккинчи қисми- дам олиш учун ажойиб фурсат. Улар ишда янги босқичга чиқиш учун кўп ҳаракат қилишган- шунинг учун ишда бироз тин олган маъқул. Ҳозир ишда барқарорлиқ, ҳамкасблар билан муаммо йўқ.
Шахсий муносабатлардаги ҳолат ҳам қониқарли. Мазкур бурж вакиллари ўз жуфтлари билан муносабатларини яхши томонга ўзгартиришлари мумкин ва бу уларнинг қўлидан келади. Жуфтини топмаганлар эса тез-тез одамлар орасида бўлиш керак. Шунда янги танишувлар орттириш мумкин. Аммо унутмаслик керакки, бунда ушбу бурж вакиллари биринчи бўлиб ташаббус кўрсатишлари керак бўлади.

Бузоқ

Улар учун август- кузда кутилаётган бурилишларга тайёрланиш фурсати. Ушбу ойда жиддий ўзгаришлар ёки ташвишлар кўринаётгани йўқ. Аксинча, айнан шу ойда мазкур бурж вакилларида бўш вақт кўп бўлади. Астрологлар вақтни ёлғизликда ўтказишни тавсия қилишмоқда.
Табиатан улар уйда ўтиришни яхши кўришади. Гарчи одамлар билан яхши чиқиша олишсада. Бироқ август- одатларни ўзгартириш учун ҳам яхши пайт. Кузда ғалабага эришиш учун айнан ҳозирданоқ ўзгаришни бошлаш керак. Кўпроқ одамлар орасида бўлиш - янги танишлар карьерага яхши таъсир қилиши, дўстлик ришталарига уланиши мумкин.
Шахсий муносабатларда ҳам сюрпризлар бисёр: жуфтини қидираётган бурж вакиллари ўз муҳаббатларини учратишлари мумкин. Муносабатда бўлганлар учун эса ўз хатолари устида ишлаш, жуфти билан можароларни ҳал қилиб олишнинг энг яхши вақти.

Эгизаклар

Августнинг биринчи қисми эгизаклар учун хотиржам ўтади. Бир неча ой тинимсиз меҳнат сабаб эгизаклар қаттиқ чарчаганларини ҳис қилишади. Бу вақтни эса яқинлар билан ўтказиш уларга фойдали бўлади.
Эгизакларни нима хафа қилиши мумкин? Ўзи билан ёлғиз қолганда, эгизаклар ҳаётларини таҳлил қила бошлайдилар. Агар улар истагандек кетмаётган бўлса, ўзларини айбдор ҳис қила бошлашади. Ўзига бўлган баҳони туширмаслик учун бундай ўйлардан узоқроқ бўлган маъқул. Бунинг ўрнига очиқ ҳавода кўпроқ сайр қилиш, севимли машғулот билан шуғулланиш ёки жисмоний тарбия яхши натижа беради.
Қолаверса, ойнинг иккинчи қисмида ҳаммаси ўзгаради- молиявий шароит барқарор, ишда муаммолар йўқ. Шахсий муносабатларда эса янги танишувлар орттириш мумкин. Тўғри, муносабатлар аста-секин ривожланиши ва бу ҳатто бурж вакилларига ёқмаслиги ҳам мумкин. Аммо хотиржам бўлиш керак. Шошмаган маъқул.

Қисқичбақа

Яхши янгилик- ва ниҳоят мазкур бурж вакилларини қийнаган ёқимсиз ҳолатлар чекинади. Августда улар учун ташвишсиз ва қувончга тўла давр бошланади. Меркурий бошчилигидаги қисқичбақалар янада мафтункор бўлишади. Бу эса уларга карьерада ҳам, ишда ҳам кўл келади.
Августда улар учун мулоқот кўп бўлади. Ва бунда ораторлик қобилиятидан фойдаланиш яхши самара беради. Ҳаракатларни раҳбарият ҳам, қарши жинс вакиллари ҳам олқишлашади. Шошиб қарор қабул қилмаган маъқул. Кўп қисқичбақаларга ишни ўзгартириш бўйича янги таклифлар келиши мумкин. Ишдан бўшаш ҳақида аризани таътил учун ёзиш мумкин.
Карьерадаги барча бурилишлар сентябрь ойида содир бўлади. Ҳозир асосий эътиборни шахсий муносабатларга қаратишнинг айни фурсати. Ушбу буржнинг ёлғиз вакиллари ўз муҳаббатлари билан танишишлари мумкин. Воқеаларнинг қандай давом этиши – уларга боғлиқ. Қисқичбақаларнинг асосий муаммоси уларнинг ўз туйғуларини яширишидадир. Одамлар уларнинг қалбида нима кечаётганини билишмайди. Муносабатда бўлганлар эса турмуш қуришга қарор қилишлари мумкин.

Арслон

Ёзнинг сўнггида арслон буржи эгаларини кўплаб воқеалар кутмоқда- август ёрқин ва саргузаштларга бой бўлишни ваъда қилмоқда. Иш борасида уларни катта муваффақиятлар кутмоқда. Аммо бу ҳаммага ҳам ёқмаслиги мумкин. Шунинг учун эътиборли ва эҳтиёткор бўлиш ва ички туйғуга қулоқ тутиш керак бўлади. Кимдир уларни атрофдагилар билан зиддиятга келиш учун иғво бошлаши мумкин. Хотиржамликни сақлаб- ҳаммаси ўз-ўзидан ҳал бўлишини кутган маъқул.
Молиявий шароитда бир қанча қийинчиликлар юзага келиши мумкин, шунинг учун катта харажатлардан тийилиш керак.
Аммо шахсий муносабатлар романтикага бой бўлади. Ёлғиз арслонлар бўлажак турмуш ўртоқларини учратишади, оилалилар эса умр йўлдоши билан жанжал ва аразларни унутиб хотиржам яшайди.

Паризод

Август паризодлар учун омадли ой- айниқса унинг дастлабки икки ҳафтаси. Паризодларга барча жабҳада омад кулиб боқади. Ҳатто аллақачон муносабатларни узган одамлар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Ишда эса уларга даромадни оширадиган янги лойиҳа таклиф қилишлари мумкин.
Қўшимча ишларни ойнинг иккинчи қисмига олиб қўйиш керак, чунки дастлабки қисмида паризодлар анча толиққан, ва бу чарчоқ уларнинг шахсий муносабатларига ҳам салбий таъсир қилиши мумкин. Иложи борича дам олишга ҳаракат қилиш лозим.
Агар мазкур бурж эгалари танқид қилишни камайтиришса, муносабатлар анча яхши томонга ўзгариши мумкин. Ёлғиз паризодлар муҳаббатларини учратишади, бироқ муносабатларнинг бошида ҳеч кимга қулоқ солмаган маъқул.

Тарози

Августда барча дам олаётганда, Тарози буржи вакилларида иш учун энергия кўп бўлади. Кўп Тарозилар муҳим касбий вазифаларини уддасидан чиқишади.
Бироқ, раҳбарият томондан айтилган мақтовлар кўплаб ҳамкасбларнинг ҳасадини уйғотиши ҳам мумкин. Бундай ҳолатда эса ўзни хотиржам тутиб, баҳслашмаган маъқул. Унинг ўрнига спорт билан шуғулланиш ва яқинлар билан кўпроқ вақт ўтказиш яхши бўлади. Муносабатдаги тарозилар эса турмуш қуришга қарор қилишлари мумкин.
Ёлғиз тарозиларни эса августда ҳақиқий муҳаббат кутмоқда. Муносабатлар уларга янги ғояларга илҳом бериши ва бунинг ортидан даромад топиш ҳам мумкин. Шунингдек, анчадан буён қарзини қайтармаган инсонлар ҳам тўсатдан пайдо бўлиб қолиши эҳтимоли бор.

Чаён

Чаён буржи вакиллари август ойида катта янгиликлар қилишга уринишади. Бунда атрофдагилар уларга ўзлари билмаган ҳолда ҳалал беришлари мумкин. Масалан, дам олиш таътили иш бўйича муҳим топшириқ сабабли тўхтаб қолса. Бироқ, буни деб асобийлашишга ҳожат йўқ. Гарчи ҳозир ҳеч ким уларнинг қилаётган меҳнатини сезмаётган бўлсада, аммо кейинчалик албатта ишда буни юқори баҳолашади.
Шунингдек, ишда ҳамкасблар билан баҳслардан қочиш зарур. Чунки чаён буржи эгаларининг ҳозир айни чарчаган вақти ва ҳар қандай аҳамиятсиз ҳолатлар ҳам уларнинг ғазабини келтиради. Венера сайёраси таъсирида улар жуда таъсирчан бўлишлари ҳам мумкин. Шахсий ҳаётда эҳтиёткор бўлиш керак. Баъзи ҳолларда жим туриш, ортиқча гапирмаслик ҳам яхши фойда беради. Айни пайтда муносабатда бўлганлар эса жуфтлари билан саёҳат қилишлари мумкин. Ёлғизлар эса дам олишда, таътилда бўлажак муҳаббатларини учратади, бироқ бунда ўз туйғуларини яширмаслик керак бўлади.
Мазкур бурж вакиллари учун молиявий башоратлар ҳам анча қувонарли. Кутилмаган манбадан даромад келиши эҳтимоли бор.

Ўқотар

Августни ўқотарлар ўз ўстида кўпроқ ишлашга бағишлашади. Малака ошириш, тилларни ўрганиш карьерада ҳам, шахсий ҳаётда ҳам ўз фойдасини беради.
Оилали ва муносабатда бўлган ўқотарлар учун август яхши фурсат. Драмалар ўтмишга айланиб, хотиржамлик, ўзаро тушуниш ва тинчлик ҳукм суради. Муносабатларда бутунлай зиддиятлардан воз кечиш мумкинми? Бу ўқотарларнинг ўзларига боғлиқ. Чунки аксарият ҳолларда улар бошқаларнинг фикрларини инобатга олишмайди.
Ёлғиз ўқотарлар қизиқарли танишлар орттириши мумкин. Муносабатлар давомий бўлиши учун бўлажак жуфтдан кўп нарсани талаб қилмаган яхши.
Пуллар билан эса эҳтиёткор бўлиш керак. Ўқотарлар ўз бизнесларига эга бўлиш ёки янги лойиҳа бошлашни хоҳлашлари мумкин. Бироқ, бунда хато қилиш эҳтимоли юқори.

Тоғ эчкиси

Тоғ эчкиси буржи вакилларига август ойида том маънода омад қулиб боқади- бу ойда янги танишувлар, қизиқарли воқеалар бўлиши мумкин. Тўғри, буларнинг барчаси тоғ эчки вакилларини дангаса қилади, яхшиси ишга оид барча лойиҳаларни кузга қолдирган маъқул.
Шунингдек, ишда ҳеч ким билан баҳслашмаган дуруст. Қарз ва кредит олиш ҳам керак эмас. Шахсий фронтда эса ҳаммаси тинч ва осойишта. Оилалилар анча сабрли бўлишади, ёлғизлар эса августнинг учинчи ҳафталарига келиб бўлажак муҳаббатларини учратишлари мумкин.

Қовға

Август ойи қовғаларга узоқ кутилган тинчлик ва осойишталикни олиб келади. Ой ўртасида шу вақтга қадар уддалай олмаган бир анча муаммоларни ҳал қилиш мумкин бўлади. Августнинг иккинчи ҳафтасига келиб анча толиқишлари мумкин, бироқ бу асло ишга ҳалал бермайди.
Уй ишлари ҳам анча энергияни олиб қўяди. Бироқ, август ўртасига келиб саломатликка эътибор бериш, дўстлар ва яқинлар билан кўпроқ вақт ўтказиш учун имконият пайдо бўлади. Август- романтик ўзгаришлар учун ҳам яхши ой. Унда жуфтингиз билан барча муаммоларни тинч ва осойишта ҳал қилишингиз мумкин бўлади. Севимли инсонингиз сизга ғамхўрлик қилиши ва қўллаб-қувватлаши мумкин
Ёлғиз қовға буржи вакилларига келсак, улар ҳозир кимнидир топиш ниятида эмас, чунки асосий эътиборлари фақат ўзларига қаратилган.
Иқтисодий ҳолатда эса Қовғалар даромадларини кўпайтириш ҳақида кўп ўйлашади. Бунинг учун уларда ғоя кўп, ва уларни айнан ҳозир амалга ошириш керак, гарчи биринчи уринишдан кўп режалар амалга ошмасада. Қарз олмаган маъқул.

Балиқ

Балик буржи эгалари учун август – ўзгаришлар пайти. Улардан кўпчилиги аввал орзу қилиб юрган ишлари билан шуғулланишни бошлаши мумкин. Балиқлар ҳозирги вазиятдан қониқмасликларини англаб етишади, улар ҳаёт ҳақида кўп ўйлашади. Энг муҳими: қайсар балиқ буржи вакиллари қандайдир пайтда ўзлари ҳам айбдор бўлганларини тан олишади тан олишади. Бу ҳақиқат сабаб улар ўзгаришга ҳаракат қилишади ва ўзларини бошқача тута бошлайди.
Характердаги ўзгаришлар ҳамкасблар ва яқинлар билан муносабатларни яхшилайди. Сўнгги пайтларда уларнинг шахсий ҳаётида кўп туйғулар пайдо бўлади. Энди ақлни тинглаш ва муносабатлар келажаги ҳақида беҳуда ташвишланишни тўхтатиш вақти келади. Ўз навбатида, ёлғиз балиқ буржи эгалари ўзларига бўлган ишончни ҳис қилишади.
Янгиликлар лентаси
0