Россия

Россияда Украинанинг “Азов”* полки террорчилик ташкилоти деб топилди

© Sputnik / Alexandr Maksimenko / Фотобанкка ўтишБойцы батальона “Азов” принимают присягу на верность Украине на Софийской площади в Киеве перед отправкой на Донбасс
Бойцы батальона “Азов” принимают присягу на верность Украине на Софийской площади в Киеве перед отправкой на Донбасс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Олий суди Украинанинг “Азов” полки террорчилик ташкилоти деб топди ва унинг фаолиятини Россияда тақиқлади.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Россия Олий суди Украинанинг миллатчи “Азов”* батальонини террорчилик ташкилоти деб топди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Бош прокурорнинг маъмурий даъвоси қаноатлантирилсин, Украинанинг “Азов”* ҳарбий бўлинмаси террорчилик ташкилоти деб топилсин ва унинг фаолияти Россия Федерацияси ҳудудида тақиқлансин”, - дея ўз қарорини ўқиб эшиттирди судья.
Судья қарор зудлик билан ижро этилиши зарурлигини таъкидлади.
Россия Жиноят кодексида террорчилик ташкилоти ташкилотчилари учун 15 йилдан 20 йилгача, унинг аъзолари учун 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси назарда тутилган. Шу билан бирга, тергов ҳаракатлари бошлангунга қадар ёки қўлга олингунга қадар бундай ташкилотларни ўз ихтиёри билан тарк этганлар жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0