Дунёда

Бангкок Путиннинг ОТИҲ саммитида иштирок этишини интиқлик билан кутяпти – Таиланд элчиси

© Sputnik / Михаил МетцельПрезидент РФ Владимир Путин, архивное фото
Президент РФ Владимир Путин, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Путиннинг Таиландга ташрифи мамлакатлар бу йил нишонлаётган дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 125 йиллиги доирасидаги унутилмас воқеа бўлади.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Таиланд Россия президенти Владимир Путиннинг шу йилнинг ноябрь ойида Бангкокда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида иштирок этишини интиқлик билан кутмоқда, тез орада расмий таклиф юборилади. Бу ҳақда Таиланд Қироллигининг Россиядаги элчиси Сасиват Вонгсинсават РИА Новостига маълум қилди.
“2003 йилда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Таиландда бўлиб ўтган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммитида иштирок этган эди. Мана, орадан 19 йил ўтиб, уни яна ўтказиш вақти келди. Биз президент Путиннинг яна саммитга келишини интиқлик билан кутамиз. Бош вазиримиз раҳбарларни таклиф қилиш бўйича тегишли ишларни ташкил этган, ишончим комилки, тез орада расмий таклиф юборилади. Биз президент Путинни Таиландда яна интиқлик билан кутмоқдамиз”, деди Вонгсинсават.
Элчининг қўшимча қилишича, Путиннинг Таиландга ташрифи мамлакатлар бу йил нишонлаётган дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 125 йиллиги доирасидаги унутилмас воқеа бўлади.
Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги саммити 2022 йил ноябрь ойида Бангкокда бўлиб ўтади. Бу йил форумга Таиланд раислик қилмоқда. 2023 йилда раислик АҚШга ўтади.
Янгиликлар лентаси
0