Бугун айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғади - Ўзгидромет

© Unsplash/ Loren Guдождь солнце погода окно стекло небо тучи
дождь солнце погода окно стекло небо тучи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Oбуна бўлиш
Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +32-37 даража бўлади.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Тошкентда куннинг иккинчи яримида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +32-37 даража бўлади.
Пойтахтда шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +33-35 даража бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +20-25 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0