Дунёда

Ҳиндистонда маймун чечагидан илк ўлим қайд этилди

© AP PhotoРуки пациента с обезьяньей оспой. Архивное фото
Руки пациента с обезьяньей оспой. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
22 ёшли ҳиндистонлик хорижда бўлган вақти маймун чечаги инфекциясини юқтириб олган
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ҳиндистонда маймун чечаги учун топширган тести мусбат чиққан эркак шифохонада вафот этди. Бу ҳақида “Indian Express” газетаси мамлакат Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Керала Вину Жоржга таяниб, хабар берди. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирди.
Расмийга кўра, 22 ёшли эркак шанба куни Бирлашган Араб Амирликларидан қайтгач вафот этган. У хорижда бўлган вақти маймун чечаги инфекциясини юқтириб олган.

“Йигитда маймун чечаги аломатлари йўқ эди. Уни энцефалит белгилари билан шифохонага ётқизилганди... Ўлим сабаблари текширилади... чунки маймун чечагидан ўлим даражаси жуда паст”,- дея қўшимча қилди Жорж.

Эркак маймун чечаги қурбонларини дафн қилиш қоидаларига мувофиқ дафн этилган. У илгари алоқада бўлган одамлар кузатувга олинган.
Ҳиндистонда маймун чечаги инфекциясининг камида тўртта ҳолати қайд этилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, май ойи бошидан бери Африкадан ташқарида 18 000 дан ортиқ касалланиш ҳолати қайд этилган, уларнинг аксарияти Европада кузатилган. Маймун чечаги билан боғлиқ Африка қитъасидан ташқарида камида учта ўлим ҳолати тасдиқланган: иккитаси Испанияда ва биттаси Бразилияда. Ҳиндистонда қайд этилган ҳолат тўртинчи ва Осиёда биринчисидир.
23 июль куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тез тарқаладиган маймун чечаги эпидемиясини глобал соғлиқни сақлаш учун фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. 25 июль ҳолатига кўра, 75 та давлат ва ҳудудда 16 мингдан ортиқ инфекция ҳолати қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда маймун чечаги касаллиги қайд этилмаган. Касалликнинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида “Маймун чечаги услубий қўлланмаси” лойиҳаси тайёрланган. Республика чегара-божхона постларида санитария-карантин пунктларининг иш фаолияти кучайтирилган.
Янгиликлар лентаси
0