Колумнистлар

НАТОнинг Сербиядаги махсус операцияси сентябргача қолдирилди

© Sputnik / Алексей ВитвицкийТрибуна в зале для пресс-конференций штаб-квартиры НАТО.
Трибуна в зале для пресс-конференций штаб-квартиры НАТО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сербия ва тан олинмаган Косово Республикаси 31 июлдан 1 августга ўтар кечаси KFOR (НАТО бошличилигидаги халқаро миссия) кучлари иштирокида қуролли тўқнашув ёқасида қолди.
Болқонда инсон қўли билан яратилган инқироз фақат америкаликлар учун фойдали. Афғонистон, Украина ва Хитой ороли тумани Тайвандаги геосиёсий муваффақиятсизликлардан сўнг Қўшма Штатлар “дунёвий гегемон” статусини ҳеч бўлмаса атлантикачилар Россиянинг Европадаги троя оти деб ҳисобловчи Сербия ҳисобига бўлса ҳам кўрсатиб қўймоқчи. Бироқ, НАТО бўйича иттифоқчилар 1999 йилдаги Белград отишмаларини такрорлашга тайёр эмас, тан олинмаган Косовонинг “эркинлиги ва мустақиллиги” сабаб серб авиацияси ва артиллериясидан ҳалок бўлиш нияти йўқ.
Сербия ва тан олинмаган Косово Республикаси 31 июлдан 1 августга ўтар кечаси KFOR кучлари (НАТО бошчилигидаги халқаро миссия) иштирокида қуролли тўйнашувлар ёқасида қолди. Приштиндаги ҳукумат 1 августдан минтақа ҳудудида серб ҳужжатлари ва автомобиль рақамларини бекор қилишини эълон қилди. Косово-албан полицияси Сербиянинг марказий қисмига олиб борувчи иккита назорат-ўтказув пунктини тўсиб қўйди.
Бу Косовонинг шимолий қисмида яшовчи сербларнинг ғазабини келтирди- оммавий баррикадаларни қуриш бошланди. Приштина Сербия билан маъмурий линия Митровицага қарийб 1000 спецназ-албанларни жойлаштирди. Белград Косовога армия қисмларини киритмади, аммо барибир МиГ-29 қирувчилари ва Ми-35 вертолетлари бир неча соат минтақанинг маъмурий чегаралари осмонида зарба беришга шай ҳолда турди.
Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик Сербияга сўнгги йилларда мудофаа салоҳиятини сезиларли даражада ошириш имконини берди. Белград Москвадан совға сифатида олтита МиГ-29ва ўнта БРДМ-2МС бронетранспортерлар олди, шунингдек, еттита Ми-17 ва Ми-35 вертолетлари, ўттизта Т-72МС модернизацияланган танклар, ўттизта БРДМ-2 зирҳли машиналар ҳамда олтита “Панцирь-С1” ракета-пушка комплексларига эга бўлди.
2022-йил кузида “ҳарбий-техник ёрдам ва ҳарбий ҳамкорлик масалаларини қўллаб-қувватлаш ва тезкорлик билан ҳал этиш учун” Россия Мудофаа вазирлигининг Сербияда ваколатхонасини очиш тўғрисида келишув имзоланди. Россия тан олинмаган Косово атрофидаги вазиятда Сербияни қўллаб-қувватлайди. Москва минтақа расмийларининг у ерда яшовчи сербларга қўйган талаблари асоссиз эканини таъкидлайди.
Косовода бўлаётган воқеалар этник тозалашнинг “юмшоқ шакли” га ўхшайди- сербларни сиқиб, улар ўз мамлакатининг юраги деб ҳисоблайдиган ўлка ҳудудидан ҳайдаб чиқаришмоқчи.

KFOR нинг бузғунчи роли

Болқондаги Сербиянинг Қуролли кучлари мустаҳкам- Global Firepower ҳарбий қудрат бўйича халқаро рейтингда ғарблик таҳлилчилар уни 61 ўринга муносиб кўришган. Тушуниш учун: бу кўп сонли қуролли кучлардан бир неча поғона юқори, масалан, Озарбайжон ва Қозоғистондан.
Сербия армиясининг жанговар сафида 25 мингдан ортиқ ҳарбий, 117 самолет ва вертолет, 323 та танк, 1 133 бошқа бронетехника, 406 та ракета ўрнатмалари (РСЗО), қарийб 497 артиллерия қуроллари бор. Сербиянинг денгизга чиқиш йўли йўқ, аммо Дунайда олтита патруль кемаси, тўртта мина қўриқлаш кемаси ва иккита понтон батальонидан иборат дарё флотилияси ишлайди. Ўз мамлакати ҳудудида тартиб ўрнатиш ва косоволик жангариларнинг сонини сезиларли қисқартириш учун Белград етарлича ҳарбий кучга эга. Бироқ, Приштина томонида коллектив Ғарб турибди (албанлар ва серблар ўртасида асрлар давомида бўлаётган можароларнинг бошқа томонлар туфайли аланга олгани биринчи маротаба эмас).
НАТО бошчилигидаги KFOR халқаро миссияси (БМТ хавфсизлик Кенгашининг 1999 йил 1244 сонли резолюцияси асосида) жуда муваффақиятли фаолият кўрсатаётгани йўқ. Декларация қилади, бироқ Косовода “тинч шароит ва барча элатларнинг бемалол ҳаракатланиши”ни таъминлаб бера олмайди.
KFOR контингенти бугунги кунда НАТОга аъзо 28 та давлат ва уларнинг ҳамкорларидан 3775 нафар ҳарбий хизматчи, жумладан, Арманистон ва Украинадан - ҳар бири 40 нафар ҳарбий хизматчи, Молдовадан - 41, Руминиядан - 62, Латвиядан - 136, Польшадан - 247, Венгриядан - 469 нафар жангчидан иборат. Кучлар катта эмас, бироқ НАТО тинчликпарварлари тарихда ҳали бирор миссиясини тинчлик билан якунлагани йўқ, қўшинлар миқдори ва йилидан қатъий назар.
НАТО бош котиби ўринбосари Мирча Жоанэ ва Шимолий Атлантка кенгаши 7 июль куни сербларга ҳарбий блокнинг янги стратегик концепциясини ва Ғарбий Болқон минтақасининг стратегик аҳамиятини эслатиш мақсадида Косоводаги KFOR миссияси, НАТО маслаҳат гуруҳи ва алоқа гуруҳига ташриф буюрди. 31 июль куни минтақада вазиятнинг ёмонлашуви эса АҚШ ва НАТО “ғамхўрлиги”нинг натижаси сифатида кўринади. Америкаликлар бу ерда хавфсиз гегемонлик қилиш мумкин деб ўйлайди.
Ғарбнинг Косово воқеаларидан фойдаланиб Сербияга коллектив босими – Белграднинг Россияга қўллаган санкцияларини тан олмаганини бекор қилишга уринишдир. Аввалроқ, Германия канцлери Олаф Шольц Приштина ташрифи чоғида Сербияни “Косово мустақиллигини тан олиш борасида прагматик бўлишга” чорлаган, чунки бусиз мамлакат ЕИга кира олмайди.
Бошқа томондан, НАТОнинг Белградга кўрсатаётган 1990 йиллар услубидаги жим таҳдидлари энг мураккаб ҳарбий-сиёсий муаммолар, АҚШнинг “Украина лойиҳаси”нинг нотинчлиги билан ўралган бутун Европа учун жуда хавфлидир. НАТОнинг Европадаги мамлакатлари Болқондаги ҳарбий ҳаракатларга тайёр эмас. Москва маҳаллий сербларнинг шахсий ҳужжатлари ва автомобиль рақамларини мажбурий алмаштириш борасидаги асосланмаган дискриминацион “қоидалар” қўлланилишини- серб аҳолисини радикаллар қўлидан ҳимоя қилишни таъминлаши керак бўлган давлат институтларининг сиқиб чиқарилиши деб ҳисоблайди.
Россия ва яна бир қатор мамлакатларнинг қўллаб-қувватлови Евроиттифоқнинг “тўғри реакцияси” бир қанча муддатга бўлса ҳам Косово инқирозини тўхтатишга ёрдам берди. Аммо барибир, тан олинмаган Косово Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган серб ҳужжатларига эга аҳоли 1 сентябрдан чиқиш ва кириш учун (автомобиль эгалари эса машина рақамларини- Косово рақамларига алмаштириш) махсус рухсатнома олишни қўллаш- муаммонинг ечими эмас. Тан олинмаган Косово ҳудудида НАТО (KFOR) кучларининг борлиги ҳарбий можаронинг яна содир бўлишини кафолатлайди.
Янгиликлар лентаси
0