Норов Чавушоғлу билан мулоқот қилди

© Sputnik/Зафар ХалиловВладимир Норов Мевлут Чавушоғлу билан мулоқот қилди
Владимир Норов Мевлут Чавушоғлу билан мулоқот қилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Oбуна бўлиш
Владимир Норов ва Мевлут Чавушоғлу дунёдаги ҳамда минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов “Ўзбекистон-Озарбайжон-Туркия” мулоқот форматининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга келган Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушоғлу билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар берди.
Мулоқот чоғида икки давлат ташқи сиёсати етакчилари ўзаро савдо ҳажмини ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, маданий-гуманитар ва туризм алмашинувларини кенгайтириш юзасидан олий даражада эрилишилган келишувлар ижросига алоҳида эътибор қаратган.
© Sputnik/Зафар ХалиловВладимир Норов Мевлут Чавушоғлу билан мулоқот қилди
Владимир Норов Мевлут Чавушоғлу билан мулоқот қилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Владимир Норов Мевлут Чавушоғлу билан мулоқот қилди
Ўзбекистон ва Туркиянинг халқаро институтлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлиги таъкидланган.
Дунёдаги ва минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашган. Туркия делегацияси Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича бўлиб ўтган конференция натижаларини юқори баҳолаган. Афғонистон йўналишидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришни давом эттириш ва бу мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатишга икки томон ҳам тайёрлиги эътироф этилган.
© Sputnik/Зафар ХалиловВладимир Норов Мевлут Чавушоғлу билан мулоқот қилди
Владимир Норов Мевлут Чавушоғлу билан мулоқот қилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Владимир Норов Мевлут Чавушоғлу билан мулоқот қилди
Мевлут Чавушоғлу Тошкент шаҳрида ташқи сиёсат, савдо, иқтисодиёт ва транспорт масалалари учун масъул бўлган вазирликлар раҳбарлари иштирокида “Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия” мулоқотининг биринчи йиғилишини ўтказиш муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлаган.
Икки ва кўп томонлама даражада режалаштирилган тадбирлар, шу жумладан, Самарқанддаги Туркий давлатлар ташкилоти саммитига тайёргарликнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилган.
Янгиликлар лентаси
0