Норов Ўзбекистон манфаатдор бўлган транспорт йўлаклари ҳақида гапирди

© Sputnik / Зафар ХалиловВладимир Норов
Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Oбуна бўлиш
"Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар" темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон – Озарбайжон – Туркия" мулоқот форматининг биринчи йиғилиши ўз ишини бошлади. Унда нутқ сўзлаган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Ўзбекистон манфаатдор бўлган транспорт йўлакларига тўхталиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Вазирнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжоннинг минтақалараро транспорт йўлакларини ривожлантиришга интилиши долзарб аҳамият касб этмоқда.
Норов Ўзбекистон учун Боку-Тбилиси-Карс темир йўлининг транзит салоҳиятидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Мамлакат "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш устида фаол иш олиб бормоқда.
Таъкидланишича, "Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон" темир йўл коридорини Транс-Кавказ йўлаги билан боғлаш мамлакатлар ўртасида ягона транспорт тармоғини яратади ва Хитойдан Европага савдо географиясини кенгайтиради. Шунинг учун Ўзбекистон Осиёдан Европага энг қисқа қуруқлик йўлини таъминлайдиган Зангезур коридорини тиклашдан манфаатдор.
Норов "Толибон"* ҳаракати вакиллари "Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар" темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш Афғонистонни тиклаш учун муҳим стратегик аҳамиятга эга эканлигини эътироф этганини таъкидлади.
“Ушбу лойиҳани амалга ошириш Марказий Осиё орқали энг йирик субрегионлар ўртасида юкларни ташиш муддати ва нархини сезиларли даражада камайтиради ҳамда мамлакатларимизга умумий аҳолиси 1,9 миллиард ва ялпи ички маҳсулоти $3,5 триллион бўлган Жанубий Осиёнинг истиқболли бозорларига тўғридан-тўғри кириш учун ноёб имконият яратади”, - деди вазир.
Ўз минтақаларида ўтказиш нуқталари бўлиб келган Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркия фақат "транзит пунктлари" функцияси билан чекланиб қолмасдан, мавжуд транспорт йўналишлари бўйлаб ишлаб чиқариш, логистика ва савдо пунктларини ташкил этиш орқали иқтисодий йўлакларни шакллантиришлари керак.
Бу юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва ташқи бозорларга етказиб беришга имкон беради.
*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Эслатиб ўтамиз, "Россия темир йўллари" Ўзбекистон билан биргаликда "Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар" термир йўлининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирган.
Янгиликлар лентаси
0