Спорт

“Осиё болалари-2022”: ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган медаллар сони 16 тага етди

© Национальный олимпийский комитет Узбекистана Представители сборной Узбекистана по вольной борьбе пробились в финал соревнований.
 Представители сборной Узбекистана по вольной борьбе пробились в финал соревнований. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Спортчилар эркин кураш ва дзюдо бўйича ўтказилган баҳсларда мувафақият иштирок этишди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Владивостокда давом этаётган “Осиё болалари” Халқаро спорт ўйинларида Ўзбекистон делегацияси жами 16 та медалга (11 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза) сазовор бўлди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси “Осиё болалари” Халқаро спорт ўйинларида ўз чиқишини 5 та олтин ва 1 та бронза медали билан якунлади.
1/4
2/4
3/4
4/4
1/4
2/4
3/4
4/4
Унда иштирок этган 7 нафар спортчидан 5 таси финал босқичига йўлланма олиб, уларнинг барчаси якунда олтин медалларга сазовор бўлишди.
Олтин:
Шоҳрух Ёқубов (-38 кг)
Улуғбек Рашидов (-44 кг)
Санжарбек Анварбеков (-52 кг)
Дониёр Ибрагимов (-62 кг)
Умар Муйдинов (-68 кг)
Бронза:
Фаррух Жуманазаров (-57 кг)
Қолаверса, мусобақада ёш дзюдочилар ҳам баҳсларга киришишди. Уларнинг 5 нафари финал босқичига етиб келди ва делегация ҳисобига 5 та олтин медалини қўшиб қўйишди.
© Спортни ривожлантириш вазирлиги“Осиё болалари-2022”: ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган медаллар сони 16 тага етди
“Осиё болалари-2022”: ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган медаллар сони 16 тага етди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
“Осиё болалари-2022”: ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган медаллар сони 16 тага етди
Олтин:
Лазиза Ҳайдарова (-40 кг)
Фарангиз Омонова (-44 кг)
Асадбек Мисиров (-46 кг)
Абдулазизхон Шарофиддинов (-50 кг)
Ғиёс Ражабов (-55 кг)
Эслатиб ўтамиз, “Осиё болалари” спорт ўйинлари дастурига илк маротаба ўзбек кураши киритилди. Мусобақада Ўзбекистон делегацияси спортнинг фақатгина Xapsagay (Якутия миллий кураши) ҳамда Breyking (brey-dans) турларида иштирок этмайди.
Янгиликлар лентаси
0