Спорт

Ўзбекистон таэквондони қандай ривожлантиради

© Sputnik / Павел Лисицын / Фотобанкка ўтишСоревнования среди мужчин по тхэквондо
Соревнования среди мужчин по тхэквондо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Президент қарори билан 2022-2024 йилларда таэквондони (WT) ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Таэквондо (WT) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Унга мувофиқ қуйидагилар 2022-2024 йилларда таэквондони (WT) ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
таэквондони аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, профессионал спортчиларни саралаш ҳамда тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кўп болали оилалар фарзандларининг таэквондо билан шуғулланиши учун ҳудудларда "Таэквондо (WT) ҳамма учун" дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
умумий ўрта таълим мактабларида таэквондо бўйича дарсдан ташқари алоҳида спорт секцияларини ташкил этиш, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим ташкилотлари ўқувчи ва талабалари учун таэквондо бўйича факультатив машғулотларни жорий этиш ва таэквондо клубларини тузиш;
таэквондо бўйича халқаро талабларга мувофиқ замонавий спорт мажмуаларини қуриш, мавжуд спорт мажмуаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан таъминлаш;
ҳудудий терма жамоаларнинг асосий тайёргарлик марказлари сифатида
Қорақалпоғистонда, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида енгил конструкция асосида қуриладиган марказлар ташкил этиш;
таэквондони ўқитишнинг замонавий методикаларига асосланган илмий-услубий ва ўқув адабиётлар билан таъминлаш ҳамда тиббий хизматни ривожлантириш ва бошқалар.
Ҳужжат билан Таэквондо (WT) спорт турини 2022-2024 йилларда кенгроқ ривожлантириш дастури ва Таэквондо спорт турини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.
2023 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда республиканинг барча ҳудудларида 4 сентябрь - Бутунжаҳон таэквондо кунига бағишланган таэквондо фестивали,таэквондо ва паратаэквондо бўйича "G2" даражасидаги нуфузли "Uzbekistan Open" халқаро турнири ўтказилади.
Қолаверса, таэквондо бўйича умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, шунингдек, ўрта-махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг ўқувчи ва талабалари ўртасида "Вазир кубоги" мусобақалари ўтказилади.
Ўзбекистон таэквондо академияси ташкил этилади. Унинг биноси 2023 йил 1 сентябрга қадар инновацион технологияларга асосланган ҳолда қуриб битказилиши керак.
Таэквондо, шу жумладан, паратаэквондо (WT) бўйича спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш, профессионал, юқори малакали спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни халқаро талаблар асосида тайёрлашга кўмаклашиш академиянинг асосий вазифаларидан бири.
Лайло Ҳасанова Болгариядаги ЖЧда энг яхши таэквондочи деб топилди
Янгиликлар лентаси
0