Дунёда

Пелосининг Тайванга сафари - Хитой сиёсий қатъиятининг синови бўлади - эронлик дипломат

© AP Photo / Andy WongФлаги США и Китая
Флаги США и Китая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шу пайтгача АҚШнинг Тайванга оид сиёсатига Хитой фақат "баёнотлар ва норозиликлар" шаклида реакция билдираётган эди. Россия Украинада махсус операция бошлаганидан сўнг, Хитой ҳам Тайванга қарши ҳарбий тактикадан фойдаланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Дипломат ва Эроннинг Хитойдаги собиқ элчиси Сеййид Муҳаммад Ҳусайн Малайик Нэнси Пелосининг Тайванга сафари биринчи навбатда АҚШнинг Украина бўйича позицияси билан боғлиқ, деб ҳисоблайди.
“Украинадаги инқироз ва бу жабҳада кучлар мувозанатининг тақсимланиши АҚШ, Буюк Британия, Хитой, Россия ва Франция каби етакчи давлатларнинг бир-бирига ва дунёнинг бошқа давлатларига нисбатан сиёсати ва хатти-ҳаракатлари йўналишини белгилаб беради.
АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг бир неча ой олдин коронавирус туфайли қолдирилган Шарқий Осиёга сафари шу тоифага киради.
Хитой аввалроқ АҚШнинг ҳар қандай ҳаракатига, хоҳ у қурол савдоси, хоҳ расмий учрашувлар, хоҳ Тайваннинг сиёсий мустақиллигига қандайдир тарзда аҳамият бериши мумкин бўлган келишувларга муносабат билдирган. Шу пайтгача Хитойнинг бу реакциялари фақат дипломатик эди: баёнотлар ва норозиликлар шаклида”, деди дипломат.
Унинг сўзларига кўра, Украинада инқироз бошланганидан сўнг, Хитой (Россия каби) Тайванга қарши (ҳарбий) тактикадан фойдаланиши мумкин деган савол туғилди. Шу боис, Хитой-АҚШ муносабатларида ҳам сиёсий, ҳам ҳарбий жиҳатдан Тайвань масаласи муҳимроқ бўлди.
“АҚШ Хитойга Украина инқирози Хитой денгизида такрорланмаслиги кераклиги ҳақида - ижрочи бўлмаган, аммо жиддий даражада сигнал юбориши муҳим.
Хитой учун эса Америка томонини Тайвань масаласи унинг кун тартибидан олиб ташланмагани ҳақида хабардор қилиши муҳим.

Бу сиёсатлар жамланмасини қуйидагича умумлаштириш мумкин: Хитойнинг реакциялари янада аниқ ҳарбий жиҳатга эга бўлади, яъни Тайван бўғозидаги ҳарбий ҳужум маневрлари кучаяди. Аммо бу Пелоси хонимнинг Тайванга сафарини бекор қилмайди, гарчи бу ташриф унчалик мазмунли бўлмаса ҳам ва, эҳтимол, жуда қисқа бўлса ҳам”, - деган дипломат.

Унинг таъкидлашича, бу сафар АҚШнинг Хитойга қарши босим ва сиёсатини қўллаш имконияти ҳали ҳам борлигини кўрсатади.
“Эрон Хитой ва Россиянинг ҳамкорлиги билан дунёда адолатли тизим ўрнатилиши, дунё давлатлари учун янада мувозанатли тузилмалар яратилиши ва АҚШ санкциялари қуроллари сиёсий майдондан олиб ташланишига умид қилмоқда.
Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифи чоғида Хитой ва АҚШ ўртасида ҳарбий тўқнашув бўлишини кутишнинг ҳожати йўқ. Аммо Хитой ва Тайван ўртасида кичик ва чекланган ҳарбий тўқнашув эҳтимоли истисно этилмаган ва бундай қарама-қаршилик сабаби АҚШнинг провокацияси бўлади”, - деган дипломат.
Айтиш жоизки, Хитой Халқ Республикаси АҚШ сенаторининг ушбу ташрифини кескин қораламоқда. ХХР раиси Си Цзиньпинь айтишига кўра, АҚШ сепаратистик мақсадларда "Тайвань мустақиллиги" мавзусини атайлаб кўтариб чиқмоқда.
“Биз айирмачилик ва “Тайвань мустақиллиги”, шунингдек, ташқи кучларнинг аралашувига қатъий қаршимиз. Халқ иродасига қарши бора олмайсиз, олов билан ўйнашган одам ўзини ёқиб юборади”, деган эди Си Цзиньпин Байденга 28 июль куни бўлиб ўтган телефон суҳбати чоғида.
П/к по итогам встречи Д. Байдена с  президентом Финляндии и премьером Швеции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2022
Дунёда
Си Цзиньпин Байденнинг "кулини кўкка совурди" – AS
Янгиликлар лентаси
0