Спорт

Қизлар жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этмоқда

© Спортни ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистонлик шахматчи қизлар Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғалаба қозонишди
Ўзбекистонлик шахматчи қизлар Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғалаба қозонишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг тўртинчи куни Ўзбекистон қизлар жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси дуранг, аёллар терма жамоаси эса ғалаба қайд этди. Бу ҳақида Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг тўртинчи куни ўз якунига етди.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси кучли рақиб АҚШ терма жамоаси билан баҳс олиб борди.
Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби устидан ғалаба қозонди, Нодирбек Ёқуббоев, Жаҳонгир Воҳидов дуранг қайд этди. Жавоҳир Синдоров мағлубиятга учради.
© Спортни ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистонлик шахматчи қизлар Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғалаба қозонишди
Ўзбекистонлик шахматчи қизлар Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғалаба қозонишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Ўзбекистонлик шахматчи қизлар Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида ғалаба қозонишди
Шу тариқа, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси кучли рақиб АҚШ эркаклар жамоаси билан 2:2 ҳисобда дуранг қайд этди.
Қизлар эса Доминикан Республикасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Нилуфар Ёқуббоева ва Умида Омонова дуранг ўйнади, Мафтуна Бобомуродова ва Маржона Маликова ғалаба қозонди.
Маълумот учун, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 1-турда Непал, 2-турда Фарер ороллари ва 3-турда Словакия терма жамоасини мағлубиятга учратган эди. Аёллар терма жамоаси 1-турда Гана терма жамоаси мағлуб этган бўлса, 2-турда АҚШ терма жамоасига ютқазиб қўйган, 3-турда эса Замбия терма жамоаси устидан ишончли ғалабани расмийлаштирган эди.
45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 2024 йил Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтказилади. 2026 йил ўтказиладиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси мезбонлиги учун Ўзбекистон ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0