Қозоғистонда COVID-19 билан касалланиш кескин ошди

© Sputnik / Денис Абрамов / Медиабанкка ўтишТестирование
Тестирование - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда сўнгги икки ҳафта ичида коронавирус билан касалланиш 3 бараварга ошди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Қозоғистонда сўнгги икки ҳафта ичида коронавирус билан касалланиш 3,2 бараварга ошди. Бу ҳақда республика Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Гиният маълум қилди.

“Охирги икки ҳафта ичида касалланганлар сони 3,2 бараварга ошди - 10 714 тадан 34 550 тагача. Сўнгги 24 соат ичида 2021 та коронавирус инфекцияси қайд этилди, ўлим ҳолатлари қайд этилмади”, - деди у сешанба куни ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг маълум қилишича, касалланишнинг навбатдаги ўсиши 20 июндан бери қайд этилган.
“Бутун дунёда бўлгани каби, COVID-19 билан касалланишнинг навбатдаги тўлқини “омикрон” штаммининг ВА.5 субварианти билан боғлиқ. Ушбу вариант юқори юқумлилик билан ажралиб туради ва “дельта” вариантига нисбатан анча осон ўтади. Буни беморларнинг 94 %дан ортиғи амбулатор шароитда даволанаётгани ҳам тасдиқлайди”, деди вазир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, коронавирус билан касалланган беморларнинг 80 % ёки эмланмаган ёки олти ойдан кўпроқ вақт олдин эмланган.
Янгиликлар лентаси
0