Дунёда

Россия Камбоджага АЭС қуриш масаласида ёрдам беришга тайёр - элчи

© Sputnik / Ульяна Соловьева / Фотобанкка ўтишНововоронежская АЭС
Нововоронежская АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Камбоджа атом электр станцияси қурмоқчи бўлса, Москва Пномпенга билим ва тажриба таклиф қилишга тайёр.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Агар Камбоджа атом электр станциясини қуришга қизиқиш билдирса, Москва Пномпенга билим ва тажриба таклиф қилишга тайёр, ҳозирда мамлакатда мутахассислар тайёрлаш учун ядро технологиялари марказини қуриш масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Россиянинг Камбоджадаги элчиси Анатолий Боровик РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди. РИА Новости.
“Россия ва Камбоджа қиролликда Ядро фанлари ва технологиялари марказини ташкил этишни муҳокама қилмоқда, бу марказ асосида ихтисослашган мутахассисларни тайёрлаш ва маҳаллий аҳолида атом энергиясидан хавфсиз фойдаланишга ижобий муносабатни шакллантириш мумкин. Ҳозирда тегишли йўл харитаси ишлаб чиқилмоқда. Агар ҳамкорлар АЭС қуриш ғоясига қизиқиш билдирса, Россия ўз билим ва тажрибасини таклиф қилишга тайёр”, деди дипломат.
Янгиликлар лентаси
0