Сиёсат

Санкт-Петербург губернатори Тошкентга келади

© Sputnik / Александр ГальперинГубернатор Санкт-Петербурга Александр Беглов, архивное фото
Губернатор Санкт-Петербурга Александр Беглов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Александр Бегловнинг Ўзбекистон пойтахтига амалга оширилиши режалаштирилган ташрифидан қатор тадбирлар ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов октябрь ойида Тошкентга ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон пойтахтида Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Давруков ва Санкт-Петербург шаҳри Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Нана Гвичия Бегловнинг ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилишди.
Маълум қилинишича, Петербург губернатори ташрифи бўйича аввал ишлаб чиқилган “йўл харитаси"ни туризмни ривожлантириш, хусусан, узлуксиз таълим тизимида туризм соҳасида Халқаро ваколатлар марказини ташкил этиш бўйича бандлар билан тўлдириш таклиф қилинмоқда.
Ташриф доирасидан Санкт-Петербург Қонунчилик кенгаши раҳбариятининг халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши вакиллари билан учрашуви ҳам ўрин олади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда бизнес-форумини ўтказиш, Иккинчи жаҳон уруши даврида қамалдан азият чекканларни қабул қилган ўзбекларга миннатдорчилик ёдгорлигини ўрнатиш ва Санкт-Петербург санъат усталарининг концерти режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0