Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Шифокор пистанинг саломатликка қандай таъсир қилишини айтди

© Foto : Pixabay / Simone_phОчищенные фисташки
Очищенные фисташки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Писта яллиғланишларга сабаб бўлиши мумкин
Шифокор-эндокринолог Зухра Павловнанинг айтишича, писта истеъмол қилиш саломатликка салбий таъсир қилиши мумкин.
Экспертнинг айтишига кўра, писта таркибида омега-6 ёғ кислотаси бор. Бу эса организмда яллиғланиш жараёнларини кўпайтиради. Бундан ташқари, писта юқори калорияли маҳсулот: 100 грамм пистада тахминан 600 килокалория бўлиши мумкин.
Қовурилган писта- қариш жараёнини тезлаштирувчи гликацияли маҳсулот ҳамдир. Қолаверса, унда турли паразитлар бўлиши мумкин.
Писта тишлар саломатлиги учун зарарли. Уни мунтазам истеъмол қилиш милкларда ёрилишларга олиб келади.
Шифокор, шунингдек, қовурилган писта ўрнига хом пистани қандай истеъмол қилиш кераклигини ҳам айтди. Унинг тавсия қилишича, хом пистани яхши ювиб, духовка ёки микротўлқинли печда қуритиб истеъмол қилиш керак.
Янгиликлар лентаси
0