Дунёда

Таиланд ЕОИИ билан эркин савдо зонаси ташкил қилинишига умид қилмоқда

© Sputnik / Ян Тихонов / Фотобанкка ўтишГород Бангкок
Город Бангкок - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Таиланд яқин орада Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан эркин савдо зонасини яратиш бўйича музокаралар бошланишини кутмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Таиланд яқин орада Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан эркин савдо зонасини яратиш бўйича музокаралар бошланади, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Таиланднинг Россиядаги элчиси Сасиват Вонгсинсават РИА Новости агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Таиланд ЕОИИ билан эркин савдо ҳудудини яратиш бўйича музокаралар имкон қадар тезроқ бошланишини кутмоқда. Бу савдо ва инвестиция алмашинувини осонлаштиришга ёрдам беради, бугунги кунда унинг аҳамияти бутун дунё глобал таъминот занжирларининг узилиши ва озиқ-овқат инқирозига юз тутаётган бир пайтда янада ортиб бормоқда”, - деди Вонгсинсават.
Элчининг сўзларига кўра, эркин савдо зонаси, шунингдек, маданий алмашинувга ёрдам беради, турли фаолият соҳалари вакилларининг ҳаракатчанлик даражасини оширади, бу эса, ўз навбатида, маданият, санъат, спорт, таълим, туризм ва бошқа соҳалар орқали бир-бири билан ўзаро алоқада бўлиш имконини беради.
“Натижада одамлар ўртасида ўзаро тушуниш кучаяди”, деди элчи.
Эслатиб ўтамиз, ЕОИИ бугунги кунда бешта давлатни ўз ичига олади: Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия. Ўзбекистон, Молдова ва Куба кузатувчи давлат мақомида. Ўзбекистон ташкилотга тўлиқ аъзо бўлиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Янгиликлар лентаси
0