Дунёда

Трамп: Киев НАТОдан воз кечиши ва Қримни Россияники деб тан олиши керак эди

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишПресс-подход Д. Трампа перед отлетом в Детройт
Пресс-подход Д. Трампа перед отлетом в Детройт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Американинг собиқ президенти бу можаронинг олдини олишга имкон бериши мумкин эди деб ҳисоблайди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Украина Россия билан можаро бўлишининг олдини олиш учун НАТОга қўшилиш режасидан воз кечиши ва Қримни Россияники деб тан олиши мумкин эди. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп The Clay Trevis and Buck Sexton Show эфирида маълум қилди.
“Камида улар битим тузишлари шарт эди. Улар Қримни беришлари мумкин эди. Улар НАТОни бирор бир нарса қилишлари мумкин эди, яхши, биз НАТОга қўшилмоқчи эмасмиз деб айтишлари мумкин эди, ўшанда уларнинг мамлакати бўлган бўларди, чунки мен ўйлайманки, Путин (Россия президенти) келишувга эришишни истарди, - деди Трамп.
Унинг фикрича, ҳозирги шароитда бирор бир битим тузиш ғоят мушкул бўлади, бироқ барибир бунга эришиш учун бирор иш қилишдан воз кечмаслик зарур.
Болтон: Байденнинг характери туфайли Украинани ҳеч қандай яхши нарса кутмайди
Россия 24 февралдан бери Украинада ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Президент Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўз хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир. Иттифоқчи кучлар аллақачон Луганск Халқ Республикаси ва Донецкнинг муҳим қисмини, жумладан, Волноваха, Мариуполь ва Святогорскни тўлиқ озод қилган.
Янгиликлар лентаси
0