Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина HIMARS зарбаси олдидан АҚШ билан маслаҳатлашаётганини айтди

© AP Photo / AP Photo / The News Tribune, Peter HaleyАмериканская высокомобильная ракетно-артиллерийская система оперативно-тактического назначения HIMARS
Американская высокомобильная ракетно-артиллерийская система оперативно-тактического назначения HIMARS - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Украина ҳарбий разведкаси вакили HIMARSракета тизими зарбаси олдидан АҚШ билан маслаҳатлашувлар ўтказаётганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 2 авг - Sputnik. Американинг HIMARS ракета тизими ёрдамида зарба беришдан олдин Киев мумкин бўлган нишонларни Вашингтон билан мувофиқлаштирмоқда, деди Telegraph нашрига берган интервьюсида Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси вакили Вадим Скибитский.
Унинг сўзларига кўра, бу тизимлардан фойдаланишда украиналиклар “реал вақт режимида олинган маълумотлар”га асосланади. Унинг таъкидлашича, америкаликлар тўғридан-тўғри нишон координаталари ҳақидаги маълумотларни бермайдилар.
“Скибитский.ракета учирилиши арафасида ҳар икки давлатнинг разведка хизматлари вакиллари ўртасида маслаҳатлашувлар даражаси борлигини таъкидлади. Бу эса Вашингтонга, нишондан қониқмаган тақдирдан, ҳар қандай эҳтимолий ҳужумларни тўхтатиш имконини беради", - деб ёзади газета разведка ходимига таяниб.
Скибитский Британия ва Америка сунъий йўлдошлари Украина Қуролли кучлари томонидан ўққа тутиш вақтида фойдаланиладими ёки йўқми, деган саволга жавоб бера олмади, аммо уларда "жуда яхши суратлар" борлигини билдирди.
"Биз Буюк Британиядаги ҳамкорларимиз билан бу соҳада яхши ҳамкорлик қилмоқдамиз. Бизга алоқадор барча разведка идоралари билан жуда яхши алоқаларимиз бор", деб хулоса қилди Украина разведкаси расмийси.
Эслатиб ўтамиз, 24 февралда Донбассни ҳимоя қилиш бўйича Россия махсус ҳарбий операцияси бошланганидан сўнг АҚШ ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари Украинага ҳарбий техника етказиб бериш ҳажмини оширди. АҚШ президенти Жо Байден Киев режимига қарийб 40 миллиард доллар миқдорида ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар ёрдам ажратиш ҳақидаги қонун лойиҳасини имзолади.
Ўтган ҳафта Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон суҳбатида, АҚШнинг Украинага етказиб бераётган ҳарбий таъминоти фақат можарони чўзишини, Киев режимининг изтиробларини узайтиришини ва қурбонлар сонини кўпайтиришини айтган эди.
Янгиликлар лентаси
0