Колумнистлар

Американинг Тайванга ленд-лизи: энди дунё чилпарчин бўладими?

CC BY-SA 4.0 / Supreme Dragon / Flags of the Cross-Strait entities (cropped photo)Флаги Китайской Республики и Китайской Народной Республики
Флаги Китайской Республики и Китайской Народной Республики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Пекин яхши бўлишга умид қиляпти, бироқ энг ёмон сценарийга тайёргарлик кўряпти. Хитой етакчиси Си Цзиньпинь Тайван ороли билан “қайта бирлашиш”ни ўз ҳукмронлигининг тамал тошига айлантирган.
АҚШ Конгресс Вакиллари палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайванга ташрифи, мураккаб халқаро муаммоларни ҳал қилишнинг американча “гегемониянинг” саҳналаштирилган тизимида масъулиятли давлат дипломатиясидан кўра Хиросима ва Нагасакидаги ядро портлашига яқинроқ туради.
Ненси Пелоси бошчилигидаги Олти кишидан иборат Америка делегациясининг махсус рейси 2 август куни Москва вақти билан тахминан 18:00 да Тайван оролигна келиб қўнди. Ушбу ташрифга халқаро қизиқиш Вашингтон-Пекин-Тайбэй учбурчагидаги ҳарбий-сиёсий кескинликнинг кучайиши ва Россиянинг Украинадаги махсус операциясининг ривожланиши билан боғлиқ.
Тайван провинцияси - ХХРнинг ҳуқуқий ва ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу орол-давлат БМТ томонидан тан олинмаган ва атиги дунёнинг 15 та давлати уни тан олаган, қизиғи - улар орасида АҚШ йўқ.
Шундай экан, АҚШ давлат тузилмасида мартаба аҳамияти бўйича учинчи ўринда турган амалдор Ненси Пелосининг Хитойнинг суверен ҳудудига бугунги ташрифи - АҚШнинг Тайбэйга лэнд-лиз лойиҳаси ёки президент Жо Байден 23 май куни сўзлаган нутқида айтган "Хитой ҳужум қилган тақдирда АҚШ армияси оролни ҳимоя қилишга тайёр экани" каби провокациядек туюлади. Воқеалар занжирини кузатган кишида - Пелоси келишидан ягона мақсад - "оролга ўт қўйишдек" туюлади.
Вашингтон бор имкониятларини ишга солиб Учинчи жаҳон урушига ҳаракат қиляпти, бошланиши учун эса Тайванни “украиналаштирмоқчи” ва Пекин – Тайбэй ўртасидаги қуролли можарода прокси-иштирокчи сифатида фойда олмоқчи. АҚШ бир томондан “ягона Хитой” сиёсатини тан олган ҳолда, иккинчи томондан оролликларни қуроллантиришда давом этмоқда - Россия махсус операцияси доирасида Киев режимига қурол етказиб бергани каби. иш тажэрибасини ҳисобга олган ҳолда. Вашингтон Тайванга F-16 қирувчи самолетлари, залп ўт очувчи реактив тизимлари, кемага қарши ракеталар ва ҳарбий разведка маълумотларини беришни ваъда қилмоқда.
Хитой билан бундай "мулоқот қилиш" Осиё-Тинч океани минтақаси ҳамда Шимолий Америка учун тасаввур қилиб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин. Бироқ, Вашингтон Тайванда Пекин билан (ёки Украинада Москва билан) қарама-қаршилик “демократиянинг авторитаризм устидан ғалаба қилишида” “таянч нуқтаси”, “гегемон”лигининг аввалгидек эканига ўзини ишонтириш воситаси сифатида фойдаланмоқда. “Олий мақсад” йўлида Пелосига қўшиб бутун дунёни чилпарчин қилишса ҳам ачинишмайди.

Хитойча огоҳлантириши

Пекин ҳаммаси яхши бўлишга умид қилмоқда, бироқ энг ёмон сценарийга ҳам тайёргарлик кўряпти. Хитой етакчиси Си Цзиньпинь Тайван ороли билан “қайта бирлашиш”ни ўз ҳукмронлигининг тамал тошига айлантирган ва яқинда АҚШ президенти Жозеф Байден билан телефон суҳбатида “ўт билан ўйнаганлар унда ҳалок бўлади”, деб огоҳлантирган эди. Буни Хитой унга қарши қаратилган провокацияларга куч билан жаавоб беришни англатадиган тўғридан-тўғри таҳдид деб тушуниш керак.
Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Осиё бўйлаб саёҳати фонида Тайван яқинида АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг катта гуруҳлари шаклланди - бир нечта авиаташувчилар, ўнлаб кузатиб бориш самолетлари, юзлаб жанговар самолетлар, жумладан, F-35B Lightning II. Хитой Ташқи Ишлар вазирлиги бежизга АҚШнинг мумкин бўлган чегарадан чиққанлигини, сепаратистлар ва уларни қўлловчилар Тайван мустақилликка эришишининг энг кичик имкониятидан ҳам маҳрум бўлишини алоҳида таъкидлади.
Хитойнинг иккита авиаташувчиси “машғулотлар ўтказиш” мақсадида денгизга чиқди, Жануби- Хитой денгизидаги янги туман беш суткага ёпилди. Хитой Халқ озодлик армияси мамлакат жануби- шарқидаги кучларини кўпайтирди. Лунтянь авиабазасида Тайван қирғоғидан 125 км узоқликда J-11 ва J-16 қирувчи самолетлари, шунингдек, Россиядан сотиб олинган Су-27 турибди. Қирғоқ бўйида ерда жойлашган кемага қарши тизимлар ҳамда “авиаташувчилар қотили” DF-17 гипертовушли ракеталари билан бирга жойлаштирилган. Тайванга энг яқин Фуцзянь провинцияси соҳилларида (тахминан 130 км узоқликда) Хитой Халқ Озодлик армиясининг кўп сонли ҳарбийлари ва ҳарбий техникалари шай ҳолатда турибди.
Аввалроқ Хитой Куролли кучлари “жиддий огоҳлантириш” сифатида Тайван ороли яқинидаги денгиз акваториясида манервлар ўтказган эди. Жануби-Хитой денгизидаги самолетлар Американинг Theodore Rooseveltавиаташувчилари 1500 км гача бўлган масофада гипертовушли ракеталар билан зарба беришни машқ қилишди.
Икки миллионли Хитой Халқ Озодлик Армияси, ҳарбий- денгиз кучлари кемалари бўйича дунёда биринчи ва ҳарбий – ҳаво кучлари самолетлари ва вертолетлари бўйича дунёда учинчи бўлган Хитойни Тайбэй кучлари билан солиштириб бўлмайди. Оролликлар қўшинларида 300 мингта одам бор. Улар Пентагон стандартлари бўйича ўқитилган ва қуроллантирилган.
Тайванда ХХР Континентал армиясини 480 та Америка танклари, 2000 БТР, 600 САУ ва шатакка олинадиган қуроллар, АН-64Е “Апач” ва АН-1W “Кобра” 69 та зарба вертолетлари, 175 та кўп нишонли вертолетлар, “Пэтриот” зенит ракета комплекслари ва шунингдек “Стингер”лар ҳам кутиб туришибди. Жумладан, Американинг F-16 Fighting Falcon қирувчи самолетлари, учувчисиз аппаратлари ва мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилган кемага қарши ракеталар комплекси бор.
Тайбэйнинг қуруқликдаги кучлари - 35 бригада, улардан 25 таси- пиёда, бештаси- танк, учтаси- механизациялашган. Ҳарбий- ҳаво кучларида 90 минг, ҳарбий- ҳаво флотида – 32,5 минг одам хизмат қилади. Бундан ташқари, Тайван яқинида ҳаво майдонини бугунги кунда АҚШ Ҳарбий- Ҳаво кучларининг самолет-разведкачилари патруль қилмоқда (Украинани эслаймиз). Пекин ва Тайбэй (Вашингтон ленд-лизи билан) орасида ҳарбий тўқнашув бошланган тақдирда Хитой Халқ Озодлик армиясининг бир неча ойлар давом этадиган ҳарбий операция ўтказиши (мураккаб логистика, Тайван бўғози энг қисқа жойда- 130 км). Америка санкциялари ва ХХР иқтисодиётининг тўхтаб қолиши кафолатланган. Бу осон танлов эмас.
Америка томонидан Пелоси ташрифи доирасида “ғазабга қараганда шовқин кўпроқ бўлади”, ХХР чиқишлари “йўл ҳақи учун стандарт тўлов” ва бу хавфли реакция бўлмайди деб ҳисоблашмоқда. Аммо барибир Пелосининг ташрифи ностандарт, ҳарбий махсус операцияни эслатади ва ҳаттоки “Хитойнинг Россия билан алоқалари” сабабли “гегемон”нинг қасоси бўлиши ҳам мумкин.
Аввалроқ Америка делегацияси жойлашган борт харитада “изларни адаштириб қўйган” ва 2 август тонгда Малайзияга келиб қўнган (Тайвангача- 3000 км) Шу ерга эса АҚШ ҳукуматининг бошқа бир самолети Пелосини Тайванга кузатиб бориш ва махсус бортни алмаштириш учун учиб келди. Пентагоннинг расмий вакили Жон Кирбининг баёнот беришича, америкаликлар спикер учун саёҳат пайтида яъни ХХР ҳудудида керак бўладиган хавфсизлик ва қўллаб-қувватловни таъминлашмоқда (2001 йилда Хитойнинг Хайнань оролида уриб туширилган АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг разведкачи-самолетини эслайлик)
Ненси Пелосининг Тайванга провокацион ташрифи “Байден бўйича баҳоналар” ва Тайбэй сепаратистлари учун ленд-лиз лойиҳаси – АҚШнинг Хитойга нисбатан тажовузи, Учинчи жаҳон уришининг бошланишинидир. Буни амрикаликларнинг ўзи ҳам тушунади.
Пентагоннинг Европадаги иттифоқдошлари ҳам Хитойнинг эҳтимолий қаттиқ зарбасидан, АҚШ эътибори Тайбэйга қаратилгани, Украинанинг жаҳон воқеа-ҳодисалар занжиридан сиқиб чиқарилганидан хавотирда. Тарих тарозилари тебранмоқда.
Ва ҳаммасидан ёмони Американинг эскирган тажовузи - АҚШнинг энг кекса раҳбарининг Хитойга (ёки Россияга) ҳис қилган аразига унчалик таъсирчан реакцияси эмас, балки давлатнинг тўппа-тўғри жарликка олиб борадиган курсидир. Масалан, собиқ мудофаа вазири Марк Эспер Тайбэй юқори раҳбарияти билан учрашувда АҚШнинг “ягона Хитой” сиёсатидан бутунлай воз кечиши кераклиги, Тайван билан хавфсизлик соҳасида муносабатларни аниқлаштириб олиш (“Ягона Хитой сиёсатига 50 йил бўлди, ва ўйлашимча у қариди”) зарурлигини айтди. Афтидан Вашингтонда давлат масъулияти американча жазосизлик тугаган ерда бошланади шекилли.
Янгиликлар лентаси
0