Колумнистлар

АҚШ бутун дунёни йўқ қилишга тайёрлигини намойиш этди

© AFP 2022 / SAM YEHВоенный самолет США со спикером Палаты представителей Нэнси Пелоси на борту готовится приземлиться в аэропорту Суншань в Тайбэе 2 августа 2022 года.
Военный самолет США со спикером Палаты представителей Нэнси Пелоси на борту готовится приземлиться в аэропорту Суншань в Тайбэе 2 августа 2022 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Нэнси Пелоси сабаб кеча ўйнаб самолетлар, тўртта авиаташувчи кема, минглаб аскар ва матрослар хавф туфайли шай ҳолатга келтирилди. Қандайдир мўжиза сабаб Тайван оролида ҳеч нима портламади.
Сешанба куни Москва вақти билан соат бешлар атрофида дунёда учинчи жаҳон уруши бошланишига бир баҳя қолди. Қутулиб қолдик.
АҚШ Конгресси спикерининг Тайванга ташрифи бошиданоқ Пекин томонидан қаттиқ қораланган. ХХР ҳукумати “Ягона Хитой” сиёсатини ҳурмат қилишлари талаб қилди. Унга кўра, тўполончи орол мамлакатнинг бир қисми ҳисобланади ва бошқа мамлакатлар етакчиларининг бирорта ташрифини ташкиллаштира олмайди.
Бунга жавобан Вашингтон мужмал жавоб берди. Пелоси албатта Тайванга боришини ва Си Цзиньпинь у учун ҳукм чиқара олмаслигини айтди. Жо Байден бу ташаббусни суст танқид қилди. Бироқ, негадир у ҳаммага равшан бўлган иш - яъни спикерга тўғри Тайванга учиб боришга қаршилик қилмади.
Ҳа, расман бу ерда ҳукуматнинг бўлиниш тамойили ишлаган: Пелоси қонун чиқарувчи ҳукуматга жавобгар, Байден - ижрочи ҳокимиятга. Бироқ, Жо мамлакатнинг демократлардан чиққан президенти, аслида партиядаги энг муҳим одам. Агар хоҳлаганида у кекса демократ хонимга бутун дунёга провокация қилишига рухсат бермаган, жамоатчилик ҳаммасини тушунган ва унутилган бўларди. Аммо АҚШ президенти чеккада туришни афзал билди.
Хуллас, сешанба куни Пелоси ва ҳукуматнинг бошқа аъзолари бўлган боинг самолети Куала-Лумпурдан бошлади ва жанубга қараб учди. Икки юз мингдан ортиқ одам унинг парвозини самолетлар йўналишини тақдим этадиган сайтдан кузатиб борди. Пелосининг парвози ҳақида барча ахборот агентликлари, ОАВлар ёзди. Дунё ҳамжамияти жуда таранг ҳолга келди.
Ҳаммаси зимистондек кўринади. Тайванга Хитойнинг ҳам Американинг ҳам авиаташувчилари келди. Ҳарбий аэродромдан қирувчи самолетлар учди. Хитой Ҳарбий-денгиз флоти Тайван оролида зарба отиш бўйича ҳарбий машғулотлар бошлади. Тўғри, тушунарли, Пелосининг ёши саксон иккида, ёшини яшаб, ошини ошаб бўлган. Аммо, йўқ, Ернинг миллиардлаб одамларига ядровий апокалипсиснинг иқтиболлари унча таъсир қилмади.
Ҳатто АҚШ томондан ҳам уларни эсини йиғиб олишга чақириқлар бўлди. Машҳур журналист Томас Фридман The New York Times газетасида мақола эълон қилди. Ва мақола “Мен Конгресс спикери Нэнси Пелосини жуда ҳурмат қиламан” деб бошланади. Худди жиноят бошлиғига қилинган мурожаатни эслатади- “Ҳурмат билан, дон Корлеоне”. Аммо, Фридман мақоласида Пелосининг Тайванга бормаслигини сўрайди.
Унинг ёзишича, Пелосидан қарорини ўзгартиришни ҳарбийлар ҳам, махсус хизматлар - Махсус разведка бошқармасидан тортиб бирлашган штаб бошлиқларигача- ҳамма сўраган. “Мен баҳслашаётганим йўқ, - деб ёзади Фридман, - шундай ғоя борки, президент Байден Хитой раҳбарини ўзини кўрсатиш мақсадида кўрқитаётгани, Пелосини тўлиқ қувватлаши ва Си агар Тайванга таҳдид қилгудек бўлса, ўзи куйишини айтиши керак эди. Бу иш берар эҳтимол. Аммо кўп вақтга яхши ғоя бўлиб қолмайди. Шунингдек, Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин”.
Фридман пацифистлиги учун ўз ўқувчиларидан бир неча маротаба кечирим сўраган ва Хитойни албатта жазолаш кераклигини, аммо буни кейинроққа қолдириш зарурлигини айтган. Украинадаги уруш ҳали тугагани йўқ, америкаликлар учун у ерда вазият жуда ёмон бўляпти, АҚШ ҳозир икки фронтдан туриб жанг қила олмайди. Ҳозир эса шунчаки Хитой яқинлашмаслиги учун Тайванни қурол билан таъминлаб туриш керак дейди у.
Ўқувчилар изоҳларда “Нэнси, борма” ва “Нэнси, олға” деб иккига ажралган. Аммо ҳеч ким ҳаммага аён бўлгани - нима ўзимизнинг муаммоимиз йўқми? Нега биз америкаликлар Хитой билан урушга провокация қилишимиз керак, ахир муваффақият учун бизда имконият бўлмаса, боз устига ички муаммолар кўп бўлса демаган.
Аммо, нафақага чиқаётган Пелосига қойил қолмасдан бўлмайди. Ажиб бир чаққонлик билан у Тайбэйга қилган ташрифини Америка империясининг кучини кўрсатиб қўйиш ва безбетлик тимсолига айлантира олди. “Нима, нима, Фридман нимани таклиф қиляпти, - деб норози бўляпти изоҳ ёзган бир америкалик, - нима АҚШнинг иккинчи сорт, учинчи спорт держава бўлиб қолганини тан олиш ва бунга кўриникишни таклиф қиляптими?”.
Дарҳақиқат, ўз устунлигини яна қандай кўрсатиб қўйиш мумкин? Балки ақл бовар қилмас қарзларга ботмаслик, бутун дунё ҳасадини келтириб бой, хотиржам, бахтли яшаш керакдир? Йўқ, бу жуда осон йўл. Бундай йўл Хитойга, Россияга мос келади. Ҳозирги Америка ўзида қашшоқлик ва жиноятчиликни кўпайишини қўллаб –қувватлаяпти, аммо дунё майдонида қўрқинчли провокациялар уюштиряпти.
Ҳозир Нэнси Пелоси ташрифига Тайван парламентида қизил гиламлар тўшалган, чой ҳам дамлаб қўйилган. Дунё "ҳайрият" деб енгил тин олди. Америка конгресси спикерининг бу жазавалари бизга нимани кўрсатиб берди?
Биринчидан, ядровий держава бўлмиш АҚШ ким томонидан ва қандай бошқарилишини тушуниб бўлмайди. На мамлакатнинг президенти, на юқори турувчи ҳарбийлар Пелосидек ажобтовур хотинга ҳукумат самолетини олиб хоҳлаган томонига учиб кетишини тақиқлай олмаса.
Иккинчидан, Америкада вазият шу қадар ёмон тус оляптики, улар ҳатто ҳар бир оловли нуқтада можаролар яратиши ёки ёниб турган оловга мой сепишлари мумкин. Ички хаосни зудлик билан ташқарига чиқариш керак, дунёвий уруш ҳаммасини эсдан чиқаради.
Украинага келсак, афсус, бу Хитойга ҳам тегишли. Эслатиб ўтиш керакки, АҚШ нафақат Тайванни балки Тибетни хам ХХРнинг суверен ҳудуди сифатида тан олмайди. Америкаликларнинг Гонконг ва Синьцзян-Уйғур автоном районининг статуси бўйича саволлари бор. Вашингтон бу ерларни Хитой ҳукуматидан озод қилмоқчи.
Учинчидан, Вашингтон юқори амалдорларига тайванликлар асло қизиқ эмас. Эътибор беринг, бу кунлар давомида орол ҳукумати ўзини қўрқитилгандек тутди. Тайван президенти ҳам ҳеч нарса демади, жамоатчилик вакиллари ҳам мум тишлаб олгандек гунг бўлишди. Одамларни тушуниш мумкин, улар ваҳима кайфиятида эди. Улар билан уруш қилмоқчи бўлишди, ҳатто огоҳлантиришмаган. Энди ҳар тунда улар ўз уйларидан бир неча километр нарида Хитой ҳарбийлари отишмаларни машқ қилишаётганини кўришга тўғри келади.
Кўпчилик тайванликлар Пелосининг келишини хоҳламаган. Улар ҳатто норозилик намойиши билан чиқишга ҳам уриниб кўришди. Улар асло уруш қилишни исташаётгани йўқ- оролнинг ХХР билан муносабатлари жуда яхши, ҳаммаси жойида. Аммо ким уларни эшитади? Мана, украиналиклар ҳам уруш қилишни хоҳлашмаган эди. Мажбур қилишди.
Тўртинчидан, Вашингтоннинг Европадаги вассаллари тайёр туришлари керак. Балки улар ташвишлари тез тугашига умид қилишгандир, аммо йўқ, Россияга қарши санкциялар “оқ чизиқ” эди. Тайван қаердаю, Евроиттифоқ қаерда? Аммо, бу бир қарашда шундай.
Сўнгги пайтларда АҚШ ҳаммасини Европа орқали қилаётир. “Яшилликка ўтиш”, Украинада Россия билан уруш ва Россияга қарши санкциялар- АҚШ сиёсатидаги ҳар қандай янги бурилиш Европада вайронгарчиликнинг янги раунди бўляпти.
ХХР билан қарама-қаршилик (Пелоси эса буни алангалатди) ҳам европаликлар томонидан амалга оширилади. Уларни Хитойга қарши “дўзахий” санкциялар қўллашга мажбур қилишади, аммо бу европаликларнинг иқтисодиётини батамом йўқ қилади.
Хитой бугунги кунда Евроиттифоқнинг асосий савдо–сотиқ шериги, Россия бу рўйхатда атиги бешинчи ўринда. Агар Москва билан савдо-сотиқни узиш уларни “ёрқин 90- йилларга” қайтарган бўлса, Хитой билан савдони узиб қўйганда ҳоли не кечаркин? Савол риторик.
Европаликлар уларни нима кутаётганини фаҳм қилишяпти ва иложи борича муқаррарликни чўзишга уринишяпти. “Тайваннинг иккинчи Украина бўлишига йўл қўймаймиз”,- дея чорламоқда Американинг Маршалл жамғармаси ходими. Кулгули, бунга қадар у Евроиттифоққа Хитойга санкциялар билан таҳдид қилишни таклиф қилган эди. Аммо уни шунчаки кўмиб қўйишади, ўша пайтга келиб Европадан нима қолади ўзи.
Тўғри, АҚШ учун ҳам Хитой билан кенг кўламли қарама-қаршилик зарарли бўлади- икки иқтисодиёт бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Аммо, америкаликлар учун таскин берувчи мукофот бор- бутунлай хонавайрон бўлган Европа ўзининг океан ортидаги хўжайинларининг пойига бош уриб келади. Қанчадан-қанча бизнес, тарихий саройлар ва замонавий портлар, кўчмас мулк ва қишлоқ хўжалик ерларинини сариқ чақага сотиб олиш имкони пайдо бўлади.
Ақлдан озган Пелоси фонида Хитойнинг доно ва узоқни кўзлайдиган сиёсати жуда яхши кўринади. Қандайдир кампир учаётган самолетни уриб тушириш кимга ҳам керак?! Ядровий уруш билан таваккал қилмайдику ахир!
Хитой шу кунларда глобал ўйинчи ўзини қандай тутиши кераклигини муносиб намойиш этди. Унга респект- ҳозирги ёшларнинг таъбири билан айтганда. Америка эса ўзининг ечилмайдиган муаммолари фонида “дунё полицияси” экани, батамом ақлдан озгани ва бугун дунёни хавф остига қўйиши мумкинлигини тасдиқлади. Ва энди нима қилмасин, ўз таназзулини тўхтата олмайди.
Янгиликлар лентаси
0