Бугун ҳаво ҳарорати +37 даражагача исийди – Ўзгидромет

© Sputnik / Рамиз БахтияровАллея возле ЦУМа в Ташкенте.
Аллея возле ЦУМа в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Oбуна бўлиш
Пойтахтда кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +32-37 даража бўлади. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши прогноз қилинмоқда.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Пойтахтда кечга томон бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +34-36 даража бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +20-25 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0