Иқтисод

Челябинск вилояти Тошкентда шоу-рум очмоқда

© Sputnik / Владимир Федоренко / Фотобанкка ўтишНабережная реки Миасс. Город Челябинск
Набережная реки Миасс. Город Челябинск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.08.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шоу-румда ҳудуднинг миллий-маданий хусусиятлари, сайёҳлик ва сармоявий салоҳияти билан яқиндан танишиш имконияти яратилади.
ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Тошкентда Челябинск вилоятининг минтақавий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари шоу-руми очилмоқда. Бу ҳақида Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси Sputnik мухбирига маълум қилди.
Қайд этилишича, очилиш чоршанба куни ШҲТга аъзо давлатлар минтақалари раҳбарлари форуми доирасида бўлиб ўтади.
“Саноат, газ, машинасозлик ва озиқ-овқат саноати корхоналари 200 квадрат метр майдонга жойлаштирилади”, дейилади Савдо ваколатхонаси хабарида.
Шунингдек, кўргазма залида ҳудуднинг миллий-маданий хусусиятлари, туризм ва сармоявий салоҳияти билан танишиш мумкин бўлади.
Шоу-румда В2В форматидаги анъанавий учрашувлардан ташқари, бошқа тадбирлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Улардан биринчиси Самара, Астрахан ва Омск вилоятлари иштирокида Форумнинг миллий қисми кўргазмаси бўлади.
Аввалроқ 3-4-август кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислигида минтақа давлатлари раҳбарларининг форуми бўлиб ўтиши маълум қилинганди.
Тадбирда ШҲТга аъзо давлатларнинг давлат органлари, маъмурий-ҳудудий бирликлари (вилоятлар, провинциялар, штатлар) раҳбарлари, шунингдек, ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этади.
Унда сайёҳлик, маданий-гуманитар ҳамкорлик ва қишлоқ хўжалигига бағишланган панель сессиялари бўлиб ўтади.
Учрашув давомида иштирокчилар ШҲТнинг минтақалараро савдосини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Рязань ва Уляновск вилоятлари томонидан ҳам шунга ўхшаш шоу-румлар очилган.
Янгиликлар лентаси
0